Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:30

“Аҳолига нақд доллар сотиш 10 октябрдан ҳам бошланмайди”


Озодлик билан 9 октябрь кунги суҳбатда шундай фикр билдирган Ўзбекистон банк тизими мулозимларидан бири¸ Бош вазир Абдулла Ариповнинг 23 сентябрь куни нақд доллaр сотишнинг 1 октябрдан бошланиши ҳақидаги баëнотини “ўйламай айтилган гап” дея баҳолади. Мустақил молиявий таҳлилчи эса¸ бу жараëннинг пайсалга солинаëтгани Марказий банк валюта заҳираларининг талабни қондириш даражасида эмаслиги ифодаси¸ деб изоҳлади.

Ўзбекистон Бош вазири Абдуллар Арипов¸ Reuters агентлигининг 23 сентябрь кунги хабарига кўра¸ ҳукумат 1 октябрдан бошлаб барча тижорат банкларининг аҳолига нақд валюта сотишига рухсат беришини айтган эди.

1 октябрь куни нақд валюта сотиш бошланмаганидан сўнг¸ бу жараëннинг 10 октябрдан бошланиши хабар қилинди.

9 октябрь куни Озодликка маълум бўлишича¸ аҳолига нақд валюта сотиш амалиëти 10 октябрдан ҳам бошланмайдиган кўринади.

Тижорат банклари бу ҳақда Марказий банкдан йўриқнома кутаяпти. Марказий банк эса¸ ўз навбатида¸ Вазирлар Маҳкамасидан буйруқ кутаяпти. Ҳозирча бундай қарор бирор инстанцияда мавжуд эмас. Ҳатто бугун шундай қарор қабул қилинган тақдирда ҳам¸ тижорат банклари эртадан нақд доллар ëки евро сотишга тайëрланиб улгурмайди. Бу жараëнга ҳали анча бор”¸ деди Озодлик суҳбатлашган банк тизими мутассадиларидан бири ўз шахси очиқланмаслиги шарти билан.

"Заҳирадаги валюта чўғи озроқ...."

Ўзбекистон Молия вазирлиги собиқ мутасаддиларидан бири Сапарбой Жубаев¸ нақд хориж валютасини эркин сотишнинг кечиктирилаëтганини¸ мамлакат валюта заҳираларининг талабдан кўра анча камлиги билан изоҳлаш мумкин, деб тахмин қилди.

26 июль куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубдаги матбуот анжуманида Молия Вазири ўринбосари Мубин Мирзаев Ўзбекистон валюта заҳираси миқдорининг 20 миллиард доллардан кам эмаслигини¸ Марказий Банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев бу заҳираларнинг икки йиллик импорт учун етарли эканини айтган эди.

Жубаев тахминича¸ Мирзаев тилга олган заҳира ë амалда йўқ¸ ë бўлса ҳам¸ ХВЖ талаби бўйича тегиш мумкин бўлмаган заҳирадир. Астанадаги Евроосиë иқтисодиëт университети доценти фикрича¸ мамлакатнинг бозорга ташлашга қурби етадиган реал заҳираси қатлами анча юпқа бўлиши мумкин:

- Марказий банк бир ойда мамлакатда¸ хусусан¸ иқтисоднинг энг муҳим тармоқларига валютага қанча талаб борлигини аниқ билади. Менимча¸ Марказий банкда турган ресурслар¸ ҳозирча Ўзбекистондаги корхоналар талабини қондиришга етмайди ҳисоб-китоб бўйича. Шунинг учун булар¸ олдин аҳоли ва корхоналардан валюта ресурсларини йиғиб олиб¸ кейин очамиз¸ деб режа қилаëтган бўлиши мумкин. Акс ҳолда¸ талаб ва таклиф ўртасидаги тафовут кучайиб¸ доллар қадрининг яна ошиб кетишидан қўрқишаяпти¸ чамамда¸ дейди бу таҳлилчи.

"Нақд валюта сотишни пайсалга солиш МБ реал заҳиралари талабга мос эмаслиги ифодаси бўлиши мумкин!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:58 0:00
Бевосита линк

Жубаев¸ Ўзбекистон ҳукуматининг эркин конвертацияга ўтиш ҳаракатини олдинга қадам ташлайман деб¸ оëғи кўтарганича¸ уни ҳавода муаллақ ушлаб турган одамнинг кўринишига ўхшатади.

“Эркин конвертацияга ўтиш фақат корхоналар ва аҳоли валютасини сотиб олиш кўринишида бир томонлама йўналишда давом этгани сайин¸ валюта бозоридаги талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат нуқтаси ҳам шунча кўтарилиб кетаверади”¸ дейди бу мутахассис:

Сапарбой Жубаев фикрини давом эттирар экан, яна бундай деди:

- Бир йилдан бери эркин конвертацияга ўтамиз¸ деб психологик муҳитни яратгандан кейин¸ битта катта қадам билан¸ шоковий терапеядан ўтиб олиш керак эди. Долларни сотиб олиб¸ ўзи нақд доллар сотмаëтган ҳозирги вазиятда талаб ва таклифнинг ҳақиқий мувозанатини аниқлашнинг иложи йўқ. Мен бир доллар Ўзбекистонда 9000-10000 сўмга чиқишига ишонмасдим¸ лекин бунақа чала конвертация чўзилаверса¸ 10 мингга ҳам чиқади¸ деган хавотир туғила бошлади энди. Эркин конвертацияга ўтилмаса¸ вазият занжир реакцияси сифатида мураккаблашиб кетаверади.

Кузатувчи фикрича¸ Марказий банкнинг нақд валюта сотишни бошлаш учун ҳукуматдан буйруқ кутаëтганининг ўзиëқ¸ Ўзбекистон иқтисодининг асл муаммоси Марказий банк¸ банк тизимининг ҳукуматдан мустақил бўла олмаëтганига бориб тақалади:

- Ҳукумат¸ биринчи навбатда¸ бюджетни ўйлайди. Шундай экан¸ у ҳозир корхоналарга сот¸ аҳолига сотма¸ ëки фалон корхона сен бунча долларни сот¸ бунчасини ҳали сотмай тур¸ деган аралашув билан жараëнннинг эркин бўлишига йўл бермайди; Марказий банк¸ умуман банк тизими ўз бирламчи функциясини бажара олмай қолаверади¸ деди Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон Молия вазирлиги Валюта-иқтисод бошқармаси собиқ раҳбари Сапарбий Жубаев.

XS
SM
MD
LG