Линклар

Шошилинч хабар
07 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:44

Сунъий ақл асосчилари Тьюринг мукофоти билан тақдирланди


Телефонингизнинг электрон мактуб ёзаётганда сўзларни таклиф қилиш тизими ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш технологиялар учала олим ишлаб чиққан алгоритмлар асосида ишлайди.
Телефонингизнинг электрон мактуб ёзаётганда сўзларни таклиф қилиш тизими ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш технологиялар учала олим ишлаб чиққан алгоритмлар асосида ишлайди.

2018 йилги Тьюринг мукофоти ҳозирги кундаги сунъий идрок технологиялари асосларини ишлаб чиққан уч тадқиқотчига берилди. “Информатика бўйича Нобель мукофоти” ўлароқ маълум бўлган мукофот билан Ян Лекун, Йошуа Бенжио ва Жеффри Хинтон тақдирланди. Бу ҳақда ўтган ҳафтада (27 март) Халқаро ҳисоблаш техникаси ассоциацияси (ACM) маълум қилди.

Тадқиқотчилар сунъий идрок фанини чуқур ўрганиш ёки чуқур нейрон тармоқлар соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун 1 миллион доллар мукофот билан тақдирланади. Мукофотни топшириш маросими июнь ойида Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтади.

Лекун, Бенжио ва Хинтон 1990 ҳамда 2000 йилларда ишлаб чиққан усуллар сунъий идрокдан фойдаланадиган янги технологиялар юзага келишида муҳим ўрин тутган. Ўзи юрувчи автомобиллардан тортиб автоматик тиббий ташхис қўйиш ва нутқни англаш каби бугунги кунда кенг тарқалган сунъий идрок технологиялари ривожланишига ушбу уч олим салмоқли ҳисса қўшган.

Лекун, Бенжио ва Хинтон ишлаб чиққан алгоритмлардан кун давомида фойдаланган бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Масалан, телефонингизнинг киши юзини танлаш тизими, электрон мактуб ёзаётганда сўзларни таклиф қилиш тизими ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш технологиялар учала олим ишлаб чиққан алгоритмлар асосида ишлайди.

Уч тадқиқотчи кейинги йилларда сунъий идрок экотизимларида янада кўзга кўринган сиймоларга айланди. Хинтон Google ширкатида ҳамда Торонто университетида ишлайди. Бенжио Монреаль университети профессори бўлиб, Element AI номли сунъий идрок ширкатига асос солган. Лекун эса Facebook ширкатининг етакчи сунъий идрок бўйича олими бўлиб, Нью-Йорк университетида ҳам ишлайди.

Лекун The Verge нашрига берган интервьюсида:

- Бу катта шараф. Компьютер илмида бундан ошиғи бўлмайди. Дўстларим Йошуа ҳамда Жефф билан бирга тақдирланганим эса янада қувонтиради, - деди.

Тьюринг мукофоти 1966 йилдан бери берилади. 2014 йилдан бери мукофотнинг асосий ҳомийси Google ширкатидир.

Мукофот таниқли инглиз олими Алан Тьюринг шарафига Халқаро ҳисоблаш техникаси ассоциацияси томонидан таъсис қилинган. Тьюринг илк электрон ҳисоблаш машиналари юзага келишидан анча олдин кўплаб ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиққан.

XS
SM
MD
LG