Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:37

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

11:28 22.11.2023

Ғазо бўлгасида уруш бошланганидан бери камида 50 журналист ҳалок бўлди

Ғазо бўлгасида ҲАМАС-Исроил уруши бошланган 7 ноябрдан бери камида 50 журналист ҳалок бўлди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг 45 нафари фаластинлик, тўрт нафари исроиллик ва бир нафари ливанликдир. Бундан ташқари уч нафар журналист бедарак, 11 нафари яраланган, 18 нафари ҳибсга олинган.

Ташкилотга кўра, уруш бошланганидан бери журналистларга ҳужумлар кўпайган. ОАВга таҳдидлар сони ортгани ва цензура кучайтирилгани қайд этилган.

Бир ой олдин Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ғазода 22 мухбир ҳалок бўлгани тўғрисида маълум қилган эди. Бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, BBC, Al Jazeera, RT Arabic, Al-Araby TV ва бошқалар Исроил Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда журналистик фаолиятга тўсқинлик қилаётганидан арзланган.

17:28 23.11.2023

Ғазода гаровга олинган исроилликларни озод қилиш жума кунига қолдирилган

Исроил расмийларининг айтишича, Ғазо бўлгасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувнинг бир қисми бўлган оташкесим ҳам жума кунигача бошланмайди.

Ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш ҳақидаги келишув пайшанба куни эрталаб кучга кириши керак эди, бироқ ҳозирда томонлар бу жума куни содир бўлиши мумкинлиги ҳақида айтмоқда.

Исроил томонига кўра, Ҳамас гуруҳи келишувни ратификация қилмаган. Шунингдек, жангарилар Исроилга биринчи куни озод этилиши керак бўлган гаровга олинганлар рўйхатини тақдим этмаган.

Ушбу механизм битимнинг бир қисми бўлган.

Исроил ва Ҳамас раҳбарлари Ғазо бўлгасида гаровда тутиб турилган инсонларни озод қилиш эвазига тўрт кунлик оташкесимга келишгандилар.

Келишувга кўра, Исроил ўз қамоқхоналарида тутқунликда сақланаётган 150 фаластинлик аёл ва ўспиринларни, .Ҳамас эса гаровга олинган 220дан ортиқ исроилликдан эллик нафарини озод қилиши керак.

Исроил айни пайтда уруш ўз мақсади Ҳамасни йўқ қилмагунча давом этишини айтган.

Ғазода гаровда ушлаб турилатган исроилликларнинг оила аъзолари ўз яқинларини озод қилиш бўйича келишувнинг кечикишидан хафсаласи пир эканликларини айтишмоқда.

"Мен жуда хавотирдаман, чунки у ерда ёш болалар, гўдаклар, кекса аёллар, касаллар, ногиронлар кўп. Биз улар озод этилишига умид нурини кўргандай бўлгандик, лекин у яна ғойиб бўлди. Лекин, келишув амалга ошишига барибир умидвормиз”, - дейди исроиллик Кармила.

17:32 23.11.2023

ЮНИСЕФ: Ғазо болалар учун дунёдаги энг хавфли жой

БМТнинг ЮНИСЕФ ташкилоти Ғазо секторини “болалар учун дунёдаги энг хавфли жой”, дея эълон қилди.

Ташкилот ижрочи директори Кетрин Расселнинг айтишича, 7 октабрдан - Фаластиннинг Ҳамас жангарилари Исроилга ҳужум қилиб, 1200 кишини ўлдирган ва яна шунча одамни гаровга олган пайтдан бери 5300 дан ортиқ фаластинлик бола ҳалок бўлган.

Исроил 2, 3 миллион аҳолиси бўлган Ғазода Ҳамасга қарши рейдларни амалга оширмоқда.

"Ғазо сектори болалик учун дунёдаги энг хавфли жой", - дейди Рассел.

Ўз навбатида Исроилнинг БМТдаги элчиси Гилад Эрдан Ҳамасни йиллар давомида Ғазода болаларни эксплуатация қилишда, улардан ҳозир қалқон сифатида фойдаланатганликда айблади.

Ҳамас ўз навбатида Ғазодаги тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланишни рад этади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни “тўғри йўналишдаги муҳим қадам, аммо азоб-уқубатларга барҳам бериш учун яна кўп иш қилиш керак” дея олқишлади.

12:38 24.11.2023

Ғазода вақтинчалик оташкесим кучга кирди

Ғазо бўлгасида Исроил ва ҲАМАС ўртасида вақтинчалик оташкесим 24 ноябрдан кучга кирди. ҲАМАС АҚШ ва Европа Иттифоқида террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

The Times of Israel газетасининг билдиришича, оташкесим тўғрисидаги сўзлашувлар ҲАМАС билан Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида ўтказилган эди.

22 ноябрда Исроил Ғазода вақтинча ўт очишни тўхтатиш тўғрисида ҲАМАС билан эришилган келишувни тасдиқлаган эди. Келишувга кўра, Ғазода камида тўрт кунлик оташкесим эълон қилинади. Бу даврда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилог сифатида тан олинган ҲАМАС 7 октябрда Исроилга қилган ҳужумида гаровга олган 200 дан кўпроқ кишининг 50 нафарини озод қилиш мажбуриятини олади.

Оташкесимнинг бугунги кунида ҲАМАС гаровга олинган 13 кишини озод қилиши керак. Таҳминан бу иш маҳаллий вақт билан соат 16 да амалга оширилиши кутилмоқда.
Бунга жавобан Исроил жума куни қамоқларда сақланаётган 39 фаластинлик аёл ва ўсмирни бўшатади.

Гаровдан бўшатилган исролликлар Мисрга, қамоқлардан бўшатилган фаластинликлар эса Ғарбий соҳилга ўтказилади.

Оташкесим пайтида Ғазо бўлгасига ҳар куни гуманитар ёрдам, 130 минг литрдан дизел ёнилғиси ва 200 тадан юк автомашинасида гуманитар ёрдам етказилади.

ҲАМАС-Исроил уруши оқибатида Исроилда 1200 киши ҳалок бўлган ва 240 киши гаровга олинган. ҲАМАС назоратидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан бери бўлгада 14 минг киши ҳалок бўлганини, уларнинг асосий қисми аёллар ва болалар эканини айтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG