Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:28

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

10:21 29.11.2023

ҲАМАС яна 12 кишини гаровдан озод қилди

АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС радикал гуруҳи оташкесимнинг бешинчи куни – 28 ноябрда Қизил Хочга гаровдаги 12 кишини топширди. Улардан 10 нафари исроиллик аёл ва қиз ҳамда икки нафари Таиланд фуқаросидир.

Ўз навбатида Исроил ўз қамоқхоналаридан 30 фаластинликни – 15 аёл ва 15 ўсмирни озод қилди.

Ғазода ҲАМАС қўлида яна саккиз нафар бола гаровда қолмоқда.

Ғазода вақтинчалик оташкесим келишуви 24 ноябрда кучга кирган эди. Дастлаб оташкесим тўрт кун давом этиши белгиланганди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдан 50 исроилликни ва 20 чет элликни озод қилди.

27 ноябрда оташкесим муддати яна икки кунга узайтирилди. Икки кун давомида кунига гаровдагилардан 10 нафарининг бўшатилиши эвазига Исроил 30 нафардан фаластинликни қамоқдан чиқаради. Шундан сўнг оташкесим яна икки кунга узайтирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Исроил ҲАМАС билан бевосита музокаралар олиб бормаяпти. Музокараларда Қатар, Миср ва айрим ҳолатларда АҚШ воситачи бўлмоқда.

10:59 30.11.2023

Ғазода гаровга олинганларнинг яна бир гуруҳи озод этилди

Ғазо бўлгасида 29 ноябрь куни кечқурун 10 нафар Исроил фуқароси ва Таиланд паспортига эга тўрт киши гаровдан бўшатилди. Аввалроқ Россия ва Исроил қўшфуқаролигига эга бўлган икки аёл озод қилингани айтилганди.

29 ноябрда АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС ва Исроил ўртасида эришилган оташкесимнинг олтинчи куни якунланди. Би-би-сининг хабар беришича, Ғазода оташкесим муддатини узайтириш масаласида музокаралар олиб борилмоқда ва яқин соатларда унинг натижаси эълон қилиниши кутилмоқда.

Исроил ҲАМАС билан бевосита музокаралар олиб бормаяпти. Музокараларда Қатар, Миср ва айрим ҳолатларда АҚШ воситачи бўлмоқда.

Ғазода вақтинчалик оташкесим келишуви 24 ноябрда кучга кирган эди. Дастлаб оташкесим тўрт кун давом этиши белгиланганди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдан 50 исроилликни ва 20 чет элликни озод қилди.

27 ноябрда оташкесим муддати яна икки кунга узайтирилди. Икки кун давомида кунига гаровдагилардан 10 нафарининг бўшатилиши эвазига Исроил 30 нафардан фаластинликни қамоқдан чиқарди.

12:10 30.11.2023

Ғазода оташкесим муддати узайтирилди

Исроил ҳукумати Ғазода оташкесим муддати узайтирилганини маълум қилди. Бундай қарор АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАС 30 ноябрда гаровдан озод этиладиган шахслар рўйхатини тақдим этгани ортидан қабул қилинди. СNN телеканалининг хабар беришича, рўйхатда ўн нафар тирик исроилликнинг номи қайд этилган.

30 ноябрь куни ҲАМАС гаровдаги етти аёл ва уч болани ҳамда уч нафар жасадни Исроилга топширишга тайёрлгини билдирган эди. ҲАМАС Исроилга 7 октябрда уюштирилган ҳужумда гаровга олинган қолган шахсларни топа олмаётганини маълум қилган. Ўшанда ҲАМАСдан ташқари бошқа радикал гуруҳлар ҳам исроилликларни ва чет элликлани гаровга олган эди.

Исроил ҲАМАСнинг бу таклифини рад этган ва радикал гуруҳ кунига камида гаровдагилардан 10 нафарини тирик қайтарган тақдирда оташкесим муддатини узайтиришини билдирган. Исроил ҳукумати камида яна 15 аёл ва бола ҲАМАС гаровида сақланмоқда, деб ҳисоблайди.

Ғазо бўлгасида оташкесим муддати яна бир кунга узайтирилганини ҲАМАС билан музокараларда воситачилик қилаётган Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Оташкесим муддати узайтирилгани тўғрисида аввалги келишув якунланишига бир неча дақиқа қолганида эълон қилинди.

Ғазода оташкесим 24 ноябрда эълон қилинган эди. Шу кунгача ҲАМАС гаровдан 70 нафар исроилликни ва камида 20 нафар чет элликни озод қилди.

Исроил бунга жавобан қамоқларда сақланаётган 200 нафар фаластинлик аёл ва ўсмирни бўшатди. Улар асосан террорчилик ёки террорчилар билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб қамалганлардир.

Ҳозирда ҲАМАС ва бошқа радикал гуруҳлар Ғазода яна 150 нафар исроилликни ва чет эл фуқаросини гаровда сақлаб турибди. Улар орасида болалар ҳам бор.

11:59 1.12.2023

Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётни қайта бошлади

Исроил армияси Ғазода АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиёт қайта бошланганини расман маълум қилди. Исроил ҲАМАСни оташкесим шартларини бузганликда ва Исроил ҳудудига ўт очганликда айблади.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, ҲАМАС 1 декабрь куни оташкесим шартларини бузган ҳолда Ғазо бўлгаси билан чегарадош яҳудий аҳоли пунктларига ракета отган. Бу ракета Исроил ҳаводан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

Кейинроқ Исроил Ҳамас битта эмас, бир нечта ракета отгани тўғрисида маълум қилди. Ҳозирча ракеталар отилиши оқибатида жабрланганлар тўғрисида хабар берилмади.

Расман билдирилишича, Исроил армияси айни пайтда ҲАМАСнинг Ғазодаги объектларига самолётлар ва артилерия воситасида зарба бермоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG