14 август кечқурун Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш учун ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди.
Ўтган йиллардан фарқли¸ 2017 йилги қабул жараëнида тестларда грант ва контракт асосида ўқиш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларга янги имкон берилди - улар нормал шартнома нархидан ўнлаб бараваргача қиммат бўлган суперконтрактни тўлаб¸ ўқишга илинишлари мумкин.
Айрим ота-оналар бир йиллик нархи 30 минг АҚШ долларигача борувчи бундай суперконтрактга пул тўлаш тараддудини бошлаган айни кунларда журналист Бобомурод Абдулла ота-оналарнинг ўз фарзандини ўқитишга тўлайдиган пулга келажак учун ётқизилган сармоя деб қарашини тушунишини айта туриб¸бундай сармоя ўзини оқламаслигини айтади.