Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:47

АНДИЖОН – “Якшанба куни дам олишнинг ўрнига пахта теришга мажбурмиз”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

АНДИЖОН – “Якшанба куни дам олишнинг ўрнига пахта теришга мажбурмиз”

ИЗБОСКАН. “Избоскан туманидан ёзмоқдамиз. Биз 29-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатдан қийналиб кетдик. Дам олиш кунисиз ишлаймиз. Якшанба куни дам олишнинг ўрнига пахта теришга мажбурмиз. Президентнинг мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисидаги қарори фақат қоғозда қолиб кетмоқдами? Бундан ташқари, мажбурий обуна учун ойлигимиздан 3 ой давомида 7% ушлаб қолишмоқда. Президентимизга жуда ишонган эдик! Илтимос, муаммоларимизга эътибор қаратишсин. Директоромизнинг айби йўқ, бу теппадан келаётган буйруқ”.

(Озодлик мухбири бу иддаоларни ўрганиш давомида хабар муаллифи билан боғланди. Хабар муаллифи Озодлик мухбирига шу соҳага яқинлигини маълум қилди ва ўз гапларини асослаш учун мурожаатига сурат илова қилди. Бу маълумот аввалги хабарлари тасдиқланган Озодлик мобил мухбири томонидан юборилди. Озодлик бу хабарни ўрганишда давом этади.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG