Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:10

"Ҳокимнинг буйруғига қарамай, бизни барибир пахтага олиб чиқишмоқда"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳокимнинг буйруғига қарамай, бизни барибир пахтага олиб кетишмоқда"

Бу буйруқ Тошкент Облздравидан¸ 26 август кунги¸ 287-рақамли. Бу ерда 4-пунктда ходимларни пахтага мажбурий жўнатмаслик ҳақида қатьий айтилган! Шифохонамиз бош врачи эса "бу буйруқ сизларга таaллуқли эмас", деди.

Биз: "Ахир бу буйруқ-ку," деб эътироз билдирдик. “Қолаверса, телевизорда ва ижтимоий тармоқларда мажбурий эмас," деб айтсак, "Интернетдаги барча сўзлар - "утка"! Пахта - мажбурий," деб таькидлади. "Пахтага ҳамманг борасан, тамом-васаллом! Ўзинг бормасанг, одам жўнат, деди.

Биз тушунмай қолдик..."Утка" нима дегани экан?

Наҳотки, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси буйруғи "утка" бўлса? Биз ҳамширалар ўтган йили ҳам пахтага борар эдик, олдиндан унга тайёрланар эдик. Яъни ойлигимиздан оз миқдордан четга қўйиб, бир неча ойда пахта пулини йиғиб кўяр эдик. Пахта мавсуми бошланди, дейиши биланоқ, йил бўйи йиққан пулимизни бериб, пахтадан қолардик. Бултур 600 минг эди! Бу йил эса янада ошибди. Пахта ҳашари бўлмаслигини эшитиб, қувондик ва пахтага йиққан пулга болаларимизга яхши кийим қилдик янги ўқув йилига. 3 фарзандим бор. Барчаси мактаб ўқувчиси. Энди ғафлатда қолдим телевизордаги ва ижтимоий тармоқлардаги гапларга ишониб, энди нима қиламан? Пулни қаердан топаман, ахир алдандимку!

Ангрен оммавий пахтага! Сешанба куни ҳамма чиқиб бўлади¸ ҳамширалар ва ўқитувчилар!

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG