Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:32

ҚАШҚАДАРЁ – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти: Талабалар ўлимига институтнинг алоқаси йўқ!


Бу иллюстратив сурат.
Бу иллюстратив сурат.

ҚАРШИ. 4 июнь куни Қарши муҳандислик иқтисодиëт институти маъмурияти Озодликда 3 июнь куни эълон қилинган хабар бўйича ўз изоҳини юборди:

"Қарши муҳандислик институти гуруҳ сардори сессия арафасида осилган ҳолда топилди" сарлавҳаси билан босилган бу хабарда институт талабалари 2 июнь куни ўз жонига қасд қилган 3-курс сардорининг мазкур олийгоҳда¸ айниқса¸ сессия пайтида авжга чиқадиган порахўрликнинг билвосита қурбони бўлганини иддао қилган эди.

Бу ва Озодлик мақоласидаги бошқа маълумотларга институт маъмурияти қуйидаги баëнотни (таҳрирсиз берилаяпти) йўллади.

"Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг Технология факультети 3-босқич талабаси ўз уйи молхонасида осилган холда топилди. Курсдошлари гуруҳ сардори бўлган йигитнинг институтда порахўрлик қурбони бўлганини Озодлик мухбирига хабар берибди. Лекин бу гапни курсдошлари Озодлик мухбирига хабар бермаганини ҳамда институт ўқитувчилари талабалардан пул талаб қилмаганлигини тасдиқлаб ўтишди. Институтда пора олди-бердисини олдини олиш мақсадида институт ректори Н.Махмудовнинг вертуал қабулхонаси ташкил этилган. Ректорнинг ишонч рақами (75 221-09-23) ректорнинг вертуал қабулхонаси mail: @qmii.uz, telegram:@qmii_rektor

Институт раҳбарияти талабамизнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг оила аъзоларига таъзия билдиришди. Аслиддин Ёқубовнинг отаси Қиличев Фахриддин Ёқубович билан суҳбатлашилганда, институт профессор-ўқитувчилари ёки курсдошларидан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини ва нима учун бу ҳолат юз берганини ўзлари ҳам билмаслигини айтди. Сўнги пайтларда ўғлида ҳеч қандай ўзгариш сезмаганлигини, ҳеч ким билан сан-манга бормаганлигини, доим устозларини ва дўстларини ҳурмат билан гапирганини айтди.

Озодликка Нефть ва газ факультетидан бир қиз баҳо учун ўз жонига қасд қилганини хабар беришибди.

Биринчидан бу қиз нима учун ўз жонига қасд қилганини ота-онаси ва институтни ҳам хабари йўқ.

Иккинчидан бу қиз ўз жонига қасд қилган вақти сессия тугуганига 20 кун бўлганди ва талабамиз сессияни 4 баҳо билан якунлаган.

Мақолада 4 курс талабалари ўзаро жанжал оқибатида 1 киши халок бўлгани ҳақида ёзилган. Бу воқеа 2018 йил март ойида содир бўлган ва мақолада бу воқеалардан жиддий текширув ўтказилганидан хабарлари йўқлиги ҳақида айтиб ўтишибди. Бу ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи институтга ташриф буюриб, бўлиб ўтган воқеаларни батафсил ўрганишган.

Мазкур ҳолат бўйича гуруҳ мураббийлари томонидан “Ахборот ва мурабийлик” машғулотларида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ўтказилган профилактик тадбирларда талабаларга тушунтириш ишлар олиб борилган. Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида ҳам мазкур ҳолат юзасидан маълумот берилган.

(Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси 139-моддаси)

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти матбуот хизмати"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG