Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2024, Тошкент вақти: 07:56

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми: Тажимуратов 16 йилга қамалди

Бухоро вилоят судида 2022 йил июлида Нукусдаги намойиш ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 киши устидан суд якунланмоқда. 31 январда суд айбланувчиларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Ҳукмга асосан, асосий айбланувчи сифатида кўрилаётган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

15:49 28.11.2022

Бухорода 22 нафар қорақалпоғистонлик судланмоқда

Жараён Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида бўлиб ўтмоқда.

Нукус воқеаси бўйича 22 айбланувчи устидан суд бошланди.

"Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллыханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Джиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найыпов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда”, дейилади хабарда.

20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Форум

XS
SM
MD
LG