Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2024, Тошкент вақти: 06:32

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми: Тажимуратов 16 йилга қамалди

Бухоро вилоят судида 2022 йил июлида Нукусдаги намойиш ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 киши устидан суд якунланмоқда. 31 январда суд айбланувчиларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Ҳукмга асосан, асосий айбланувчи сифатида кўрилаётган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

17:12 29.11.2022

Судланувчилар кўрсатма бермоқда

Олий суд судланувчи Ахмет Сметуллаевнинг кўрсатма бериш жараёнидан лавҳаларни ўзининг Телеграм каналида эълон қилди.

Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Сметуллаев 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилганлик ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.

16:43 29.11.2022

Қозоғистонда қўлга олинган қорақалпоқ фаоллари тергов қилинмоқда

Ой ўрталарида Ақтўбе тергов ҳибсхонасига юборилган қорақалпоғистонлик фаол Тлеубике Йўлдошева ҳибсда қолди. Вилоят суди апелляция ҳайати қуйи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдириб, Йўлдошевани 40 кунга ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарди. Қарор 25 ноябр куни қабул қилинган, дея хабар беришди Озодликка Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бюросида.

“Тлеубике Йўлдошева ўз мамлакатида жиноят содир этган шахс сифатида қидирувга берилган. Шу сабабли қуйи инстанция қарори ўзгаришсиз қолди”, — дейилади суд берган тушунтириш хатида.

Тлеубике Йўлдошева 13 ноябр куни Россияга ўтмоқчи бўлган пайтда Ақтўбе вилоятидаги “Жайсан” назорат-ўтказиш пункти чегарачилари томонидан тўхтатилган. Уч кундан кейин суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 2020 йил бошидан бери расмийлар босимидан сўнг Ўзбекистондан кўчиб келган Тлеубике Йўлдошева Қозоғистонда доимий яшаб келган. Йўлдошева бунгача Ўзбекистон расмийлари томонидан таъқибга учраган қорақалпоқ фаоллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган.

Жорий йилнинг октябр-сентябр ойларида Қозоғистонда доимий яшовчи тўрт қорақалпоқ фаоли: Зиуар Мирманбетова, Раиса Худайбергенова, Жангелди Жақсимбетов ва Қўшқарбай Торемуратовлар ҳибсга олинган эди. Уларнинг таъқиб қилиниши июл ойи бошида Ўзбекистонда бўлиб ўтган оммавий намойишлар билан боғлиқ. Қорақалпоғистонликларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгиланган ва улар ҳибсда қолишмоқда.

16:28 29.11.2022

Атирауда маҳаллий фаол "қорақалпоқ иши" бўйича судланди

Жанилсин Жалгасова суд маҳкамасида
Жанилсин Жалгасова суд маҳкамасида

28 ноябр куни Қозоғистоннинг Атирау шаҳар суди маҳаллий фаол Жанилсин Жалгасовани “атайлаб ёлғон маълумот тарқатганлик” иши бўйича бир йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 100 соат жамоат ишларига ҳукм қилди.

Иш материалларига кўра, Жалгасова 3 июл куни Фейсбук ижтимоий тармоғида “Қозоғистон қўшинлари Ўзбекистон Республикаси таркибидаги суверен Қорақалпоғистон Республикасига митингларни бостириш учун юборилмоқда” деган ёзув остида зирҳли техникалар видеосини жойлаштирган ва маълумотни тарқатишга чақирган.

Жалгасова 3 июл куни Атирауда полиция томонидан ҳибсга олинган, икки кундан кейин эса уй қамоғига қўйиб юборилган. Унга қўшни давлатга қўшин юборилгани ҳақидаги видеолавҳани чоп этгани учун Жиноят кодексининг 274-моддаси 2-қисми 3-банди (“Оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда била туриб ёлғон маълумот тарқатиш”) билан айбланган.

Ишни кўриб чиққан ҳақам Жумагали Тошимовнинг айтишича, суд Жалгасованинг вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олган.

Жалгасова ҳукм устидан апелляция бериш ниятида эканини айтган.

Суддан сўнг Жалгасова ўзига нисбатан қўзғатилган ишни сиёсий мотивлар асосида уюштирилганини иддао қилди. Унинг адвокати Жанар Сундетқалиеванинг таъкидлашича, иш дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида холис кўриб чиқилмаган. Адвокатнинг сўзларига кўра, Жанилсин Жалгасова ўзи тарқатган маълумотларнинг ҳақиқат экани ёки йўқлигини билмаган.

Ҳукм ҳали кучга кирмаган.

2020 йилда Жанилсин Жалгасова рўйхатдан ўтмаган “Қозоғистон демократик танлови” ҳаракатини “қўллаб-қувватлаш митинги” учун жаримага тортилган эди.

15:52 29.11.2022

Намойишни бостирганлар қилмиши нима бўлади?

Маълумки, Қорақалпоғистон ҳодисларини бостириш чоғида аҳоли орасидан ҳам қурбонлар берилган. Ҳодисаларни тергов қилиш бўйича тергов гуруҳи материалларида бу масала ҳам бор.

Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига кўра, ҳукумат кучларининг ҳодисаларни бартараф этишдаги ҳаракатларига нисбатан ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши лозим. Аммо шу пайтга қадар тергов гуруҳи томонидан ҳукумат кучларининг намойишлардаги хатти-ҳаракатларига нисбатан тергов ва суриштирув ишлари бораётганига оид хабарлар эълон қилинмади.

“Озодлик”нинг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасидаги манбасига кўра, тегишли идорага ҳозирча ҳукумат кучларининг хатти-ҳаракатлари борасида қўзғатилган жиноят ишига доир маълумотлар келиб тушмаган.

“Балки жиноят ишлари кўрилиши чоғида Миллий гвардия, Ички ишлар ва ДХХ вакиларининг хатти-ҳаркатларига баҳо берилар. Аммо Қорақалпоғистон ҳодисалари бўйича тергов гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев бу ҳақда штаб маждисларида сўз очгани йўқ”, дейди “Озодлик” манбаси.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG