Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:01
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.

ЕХҲТ: Сайловда сайловчига чинакам танлов бўлмади

27 октябрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари ўтказилди.

Бу Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ўтказилаётган иккинчи парламент сайловидир.

Сайлов кампаниясига 26 июлдан расман старт берилган.

Сайловда бирорта ҳам мухолиф партия иштирок этмаяпти.

Мирзиёев сиёсатини қўллаб келаётган, халқ орасида “чўнтак партиялар”, “қўғирчоқ партиялар” номини олган бешта партия сайловда ўзаро курашмоқда.

МСК Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш”, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда қатнашишга рухсат берган.

Озодлик сайлов жараёнига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради.

"Ўзбекларга ўз сайловидан кўра, Америка сайлови қизиқроқ"

МСК хабарига кўра, 5 соат ичида сайловда 47,62 фоиз сайловчи иштирок этган ва сайлов ўтган деб ҳисобланган.

Расмий ҳисоб-китобга кўра, 27 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари овоз беришда иштирок этган.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маҳаллий матбуотга маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади ва шу сабаб парламент сайловлари ўтган деб ҳисобланган.

Аммо тармоқлардаги постлар ва Озодликнинг жойлардаги манбалари хабарига кўра, сайловга қизиқиш расмийлар иддаосидан кескин фарқ қилади.

Жумладан, тармоқ фойдаланувчиси Бобуржон Раҳмонбердиев “Негадир бу сафар сайловчилар жуда сийрак, чўғи паст”, дея ёзди.

Содиқжон Қудрат ҳам Facebook саҳифасида худди шундай пост қолдирди:

"Қизиқ, сайловга ҳеч ким бормаса ҳам, сайлов ўтаверар экан! Шу депутатларни юқоридан тайинлаб қўйса бўлмасмиди, пулни тежаб?".

Зафаржон Пулатов исмли фойдаланувчи эса ўзбекистонликларга ўз сайловидан кўра, Америка сайлови кўпроқ қизиқ экани ҳақида ёзди:

"Ўзимизнинг депутат сайловидан Американинг президент сайлови муҳим бизга".

Сизчи, сайловга бордингизми? Одамларнинг сайловга қизиқиши қандай? Фикрларингизни изоҳ сифатида қолдиринг!

Сайлов-2024: "Халқ депутатликка номзодларни танимайди"

Ўзбекистонда бу галги парламент сайловида овоз бериши учун салкам 20 миллион сайловчи рўйхатга олинди. Мамлакатда аҳоли сони 37 ярим миллиондан ошди.

Парламент сайлови аслида сайловчилар учун ижро органини назорат қилиш имконини берувчи ягона имкониятдир. Содда айтилса, сайловчилар бу сайловларда ўз вакилларининг олий вакиллик органидан жой олиши учун курашишлари лозим.

Озодликка сайлов ҳақида гапирган аксар ўзбекистонликлар ўз депутатини танимаслигини айтмоқда.

Муҳожирлар сайлов ҳақида қандай фикрда?

Марказий сайлов комиссияси (МСК) 39 та давлатда 57 та сайлов участкаси ташкил этилгани, шундан 26 та давлатда муддатдан олдин овоз бериш ўтказилганини маълум қилган.

Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар 16 октябрь куни хориждаги сайлов участкаларида овоз беришни бошлаган.

Ўзбекистонликлар Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён иккинчи парламент сайловларида овоз беришмоқда.

Сайловда бешта: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Экологик партия, Халқ демократик партияси ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси иштирок этмоқда.

Бу йилги сайлов шиори “Менинг танловим – обод Ватаним”.

Озодлик сайлов арафаси Россиядаги ўзбек мигрантлари билан суҳбатлашиб, уларнинг сайлов борасидаги фикрларини ўрганган.

Муҳожирлар сайлов ҳақида қандай фикрда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00

Сайлов-2024: Президентнинг оилавий суратида Мирзиёев йўқ

Тармоқларда президент Шавкат Мирзиёевнинг ёлғиз ўзи овоз бергани хабари муҳокамага сабаб бўлганидан сўнг унинг оила аъзолари бирга сайловда иштирок этганига оид фото ва видеолар эълон қилинди.

Президент матбуот хизмати тарқатган тасвирларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига Мирзиёев оила аъзолари билан бирга боргани акс этган.

Тасвирларда Мирзиёевнинг рафиқаси Зироат Мирзиёва, икки қизи Саида ва Шаҳноза Мирзиёевалар ҳамда икки куёви Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров ҳам айни сайлов участкасида овоз берганини кўриш мумкин. Мулозимлардан фарқли президентнинг неваралари сайловда кўринмади.

Одатда сайловда овоз бергач, Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда суратга тушиб, фотосессия қиларди. Бу сафар ҳам президент оиласи суратга тушган, бироқ Мирзиёев бу суратда йўқ. Суратда президентнинг рафиқаси Зироат Мирзиёева қизлари ва куёвлари билан бирга турибди.

Маҳаллий матбуотда тарқатилган хабарларда Мирзиёевнинг ёлғиз ўзи овоз бераётгани сурати илова қилинган.

Парламент сайловидан бир кун аввал Мирзиёевга яқин шахслардан бири, унинг администрациясининг собиқ мулозими ва унинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов “қуролли ҳужум”га учраган. Алламжонов президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева билан 7 йил давомида тандемда ишлаб келаëтган эди.

Озодликнинг ҳукумат ва куч тизимларидаги манбалари қудратли оиланинг ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллаган аъзолари орасида таранглик борлигини айтишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG