Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:20

НАМАНГАН – “Икки тарихий обида ўртаси ахлатхонага айланиб қолди”


НАМАНГАН. “Наманган шаҳри Кўзагарлик (собиқ Воровский) кўчасидан ёзмоқдаман. Чорсу даҳаси ёнидаги икки тарихий обида – мадраса ва Хўжа Амин мақбараси ўртаси ахлатхонага айланиб қолди.

Шаҳар аҳли бошқа давлатлардан келаётган сайёҳ меҳмонлар олдида жуда уялмоқдамиз. Қолаверса, ўзимизнинг ҳам таъбимиз бузилмоқда бундай нохуш манзарадан. Узр-ку, бадбўй ҳиддан кўнгил айнимоқда...

Бу ерда аввал темирчихона, новвойхона каби аҳоли эҳтиёжига хизмат қиладиган масканлар бор эди. Икки йил олдин ободонлаштириш бошланган эди, аслида эса у ободонлаштириш эмас, харобалаштириш экан! Ҳурматли мутасадди раҳбарлар, бошлаган ишларингни охирига етказа олмасанглар, яхшиси, унга киришмай қўяқолинглар!”

(Бу хабар Озодликка 2 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG