Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:59

СУРХОНДАРЁ – “Чироқ ўчиши бўйича бемалол Гиннес китобига кирсак бўлади!”


МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ тумани Термизий маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда чироқ ўчиши рекорд даражага етди ва бу борада бемалол Гиннес китобига кирсак бўлади! Графикни қаранг: эрталаб соат 6 дан 9 гача ўчиришади. Туш маҳала яна хоҳлаган вақтда ўчиришади. Шом вақти камида 2 соат чироқ бўлмайди. Инсоф туйғуси уйғониб қолса, тунги вақтда камроқ ўчиришади. Эрталаб қоронғилигидан нонушта қила олмай ишга ёки ўқишга кетамиз. Бу ҳол қачонгача давом этади?! Ахир, одамлар чироқ пулини ортиғи билан тўлаб қўйишади-ку! Мутасадди раҳбарлар, депутатлар нега жим?! Оддий халқни шунақа қийнаш тўғрими?!”

(Бу хабар Озодликка 21 февраль куни келган.)​

Бундан бироз аввалроқ Музработ туманидан электр масаласи бўйича яна бир ST даракчиси мурожаат қилганди:

СУРХОНДАРЁ – “Чироқ ўчаверганидан телевизор ҳам кўролмаяпмиз”

МУЗРАБОТ. “Сурхондарё вилояти Музработ тумани Орият маҳалласидан ёзмоқдамиз. Чироқ тез-тез ўчганидан телевизор ҳам кўролмаймиз. Газ йўқ, ҳеч бўлмаса электр билан таъминлаб беришсин!”

(Бу хабар Озодликка 17 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG