ТОШКЕНТ. “Мен – Самандар Сараев, Тошкент юридик коллежи битирувчисиман. Диплом бўйича умумий кўрсаткичим – 94 фоиз, барча фанлардан якуний давлат аттестациясини ҳам аъло баҳога топширдим. Жамоат ишларида фаоллигимга келсак, бу борада 100 га яқин диплом ва фахрий ёрлиқларим бор. Бундан ташқари, ўндан ортиқ маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этганман. Лекин менга қизил диплом беришмади. Умуман, коллеж бўйича ҳеч кимга қизил диплом тегмади. Президент халқ қабулхонасига мурожаат қилсам, “сиз 100 соат дарс қолдиргансиз ва бирор ижтимоий тадбирда қатнашмагансиз” деган жавоб келди. Коллежимиз раҳбари халқ қабулхонасига шундай мазмунда маълумотнома берибди. Ваҳоланки, боя айтганимдек, 100 га яқин диплом ва фахрий ёрлиқларим бор...”
(Бу хабар Озодликка 23 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|