Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:22

НАВОИЙ – “Мурунтов посёлкаси аҳли: олтин конидаги портлатишлардан юрак олдириб қўйганмиз”


ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳри Мурунтов посёлкасидан ёзмоқдамиз. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли олтин кони яқинида яшаймиз. Аслида уйларимиз вақтинчалик тураржой сифатида қурилган. Аммо 1965 йилдан буён шу ерда яшаб келамиз.

Посёлкамиздан бир чақирим наридаги олтин конида ҳафтасига уч марта портлатиш ишлари амалга оширилади. Оқибатда деворларда ёриқлар ҳосил бўлган. Ҳавони чанг-тўзон қоплайди. Атроф-муҳит ва сув ифлосланади. Портлатишлардан юрак олдириб қўйганмиз, айниқса, болаларимиз жуда қўрқади. Бу масалада турли идораларга ёздик. Масалан, виртуал қабулхонага йўлланган мурожаатга посёлка аҳолисининг 500 нафари имзо чеккан эди. Вакиллар келиб номига ўрганиб кетади, аммо натижа йўқ. Комбинат мутасаддилари ҳам комиссия келган пайтда портлатиш кучини атайин камайтиради. Кўп сонли аҳоли номидан арзимизга қулоқ тутишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG