Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:39

СУРХОНДАРЁ–ЖИЗЗАХ – “Еримиз тортиб олинди, қишда минглаб бош чорвамиз очликдан нобуд бўлиши мумкин!”


СУРХОНДАРЁ–ЖИЗЗАХ. “Мен – Махмасобир Норбўтаев, Сурхондарё вилояти Музробот туманидан ёзмоқдаман. 2003 йилда “Al-najot Aziya” МЧЖни ташкил этганман. 2003-2019 йиллар давомида 200 миллиард сўмдан ортиқ иш бажариб, давлат бюджетига 10 миллиард сўмдан зиёд солиқ ва мажбурий тўловлар тўлаганман.

2015 йил май ойида тегишли қарорлар билан корхонамизга давлат томонидан Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудидан 3000 гектар ер майдони ажратилиб берилди. Аммо ҳокимлик икки йил давомида мени давлатдан олган ер майдонимга киритмади. Мен ушбу даврда катта пул тўлаб чорва молларимни турли ерларда боқиб юрдим. 2018 йил 30 декабрь куни Фориш туман ҳокими сохта ҳужжатлар асосида менинг еримни аввал туман захирасига олди, кейин бошқаларга сотиб юборди.

Корхонамизга тегишли 3000 гектар ерни қайтариб олиш учун Олий судга қадар ёздим. Олий суд 3 ойдан буён ишни кўриб чиқишни пайсалга соляпти.

Ерсиз қолганимиз сабаб минглаб чорва молларимиз қишда нобуд бўлиши мумкин. Мутасаддилардан еримни қайтариб олишда ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 11 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG