НУКУС. “Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 10-сонли кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактабдан ёзмоқдамиз. Мактабимизга болаларга бериладиган овқат сифати пасайиб кетди, овқат етмай қолиши ҳам одатий ҳолга айланмоқда. 1 мартдан бошлаб эса беш маҳал бериладиган овқат 4 маҳалга туширилди. Кўриб турганингиз видео 6 апрель куни олинган. Ўша куни эрталаб берилган бўтқа жуда ҳам суюқ ва сифатсиз эди. Болалар ича олмади. Нима, мактаб раҳбарияти кўзи ожиз болаларга давлат томонидан бериладиган пулга сифатлироқ овқат беролмайдими? Хўш, ўқувчилар қачон тўйиб овқатланади? Бу борада мутасадди идоралар тегишли чора кўрсин”.
(Бу хабар Озодликка 9 апрель куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |