Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:07

ҚАШҚАДАРЁ – “Жой етишмаслигидан ҳатто ҳамширалар кийиниш хонасига бемор болалар жойлаштирилмоқда”


КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ёзяпман. Туманимиздаги болалар шифохонаси шароити жуда ачинарли аҳволда. Тумандаги бошқа шифохоналар, туғруқхона, поликлиника, тиббиёт бирлашмалари – барчаси янгидан таъмирланган. Фақат болалар шифохонаси хароба бинода қолиб кетган. Соғлиқни сақлаш бошқармаси қаёққа қараяпти? Ахир, бунақа хароб жойда қандай даволаниш мумкинми?!

Жой етишмаслигидан ҳатто ҳамширалар кийинадиган хонада бемор болалар жойлаштирилмоқда. Хона аҳволини-ку гапирмаса ҳам бўлади

Бу ҳам етмагандек, беморларга қарайдиган ҳамширалар шифохона ҳовлисида чангга беланиб саримсоқпиёз кавламоқда. Ахир, уларнинг вазифаси беморларни назорат қилиш эмасми?”

(Бу хабар Озодликка 17 май куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG