Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:39

АНДИЖОН – “Кредитга машина оламан деб сарсон бўлдим”


АНДИЖОН. “Андижон вилоятидан ёзмоқдаман. Жалақудуқ туманидан Андижон шаҳрига кредитга “Дамас” автомобили олиш учун келдик. "Жалақудуқдаги банклар ҳам кредитга машина беради", деб ортимизга қайтаришди. Аммо бермас экан. Яна Андижонга қайтдик. “Ипак йўли” банкига бир йиллик иш ҳақи ҳақида маълумотнома, автосалон шартномасини топширдик. Банкка 29 миллион сўм ҳам тўладик. Аммо кейинроқ “Дамас” нархи 62 миллион сўм экани ва биз умумий сумманинг 40 фоизи сифатида 27 миллион сўм тўлашимиз кераклиги маълум бўлди. Агар вақтида сезиб қолмаганимда, икки миллион ортиқча тўлов қолиб кетарди. Хуллас, банк ва автосалонга бир неча кун бўзчининг мокисидек қатнаб сарсон бўлдик. Қолаверса, ходимларнинг муомаласи ҳам яхши эмас. Хизмат кўрсатувчи соҳа вакиллари мижозларга хушмуомалада бўлиши керак-ку! Қачон ўрганишади муомала маданиятини?!”

(Бу хабар Озодликка 17 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG