ИЗБОСКАН. “Андижон вилоят, Избоскан туманидан ёзмоқдаман. Тумандаги мактаблардан бирида ишлайман. Куни кеча “Сиздан Телеграм”да Избоскандаги педагоглар меҳнат таътилидан турли мажлисларга чақириб олинаётгани ҳақида мактуб чоп этилди. Мактуб муаллифи ҳақиқатни ёзибди. Чиндан ҳам, туман ХТБ мудири С.Ғ. турли баҳона ва арзимаган гап-сўзлар билан йиғилиш ўтказишни яхши кўради. Бугун директор, эртага “завуч”, индинга директор ўринбосарларини йиғиб топшириқ беришдан чарчамайди.
Июнь ойининг сўнгги ўн кунлигида меҳнат таътилига чиққан қанча раҳбар ходимлар таътилни мажлисларда ўтказмоқда. Бу ҳам етмаганидек, ҳар куни мактаб директорларини бир автобусга солиб, бирор мактабни текширишга олиб боради. Ўша мактаб директори ва директор ўринбосарини барча ҳамкасблари олдида (туманда мактаб директорлари 52 нафар) изза қилади.
Мажлисбозлик кимга керак? Таълим соҳаси вакиллари ҳам одамлардек дам олиши керак-ку! Ўқитувчилар август ойида ишга қайтиб барча тайёргарлик юмушларини керагидан ортиқ қилиб бажаради-ку?!
Халқ таълим вазири Шерзод Шерматовдан бу бўйича холис текширув ўтказиш, туман маорифи муҳитини яхшилашни сўраймиз. Жаноб вазир, бизни мажлиспараст раҳбар қўлидан қутқаринг!”
(Бу хабар Озодликка 4 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|