ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан ёзмоқдамиз. Халқ таълими бўлими раҳбари мажлисбозликни авжига чиқармоқда. ХТБ мудири таътилдаги раҳбар-ходимларни ҳам деярли ҳар куни мажлисга чақиради. 42-45 даража иссиқда мажлис! “Президент мажлисбозлик қилманглар” деб айтди-ку деcак, “ит ҳурар, карвон ўтар” деб жавоб беришди. Булар ҳатто президентнинг гапини ҳам олмайди! Айтишларича, туман ХТБ мудирини шахсан вилоят ҳокими қўлламоқда экан. Шу сабаб ҳеч кимдан қўрқмас экан”.
(Бу хабар Озодликка 12 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|