Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:13

АНДИЖОН – “Ҳокимият қабристон ишчиларига қулдек муносабатда бўлмоқда”


АНДИЖОН. “Андижон туман раҳбарияти Ободонлаштириш бошқармаси қабристонлар бўлими ишчиларини мажбурий меҳнатга жалб этмоқда. Бўлим ишчилари дам олиш кунисиз, ҳатто кечки пайтларда ишлатилмоқда. Яқинда ҳам туман ҳокимининг оғзаки буйруғи билан кечаси соат 10 гача ишлашди. Қабристон бўлими ишчилари, номидан ҳам кўриниб турибдики, қабристонлар ободлигига масъул. Аммо ҳокимият улар ўз ҳуқуқини талаб қила олмаслигидан фойдаланиб қулдек муносабатда бўлмоқда.

Қабристон бўлими раҳбари ўз ишчилари тарафини олгани учун ҳокимлик масъуллари томонидан ҳақоратланди. Ойлик маош 550 минг сўм, аммо бу пул овқатланиш ва йўлкирага аранг етади.

Ободонлаштириш бошқармаси ишчиларига инсондек муносабатда бўлишлари ва мажбурий меҳнатга жалб этмасликларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 29 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG