ФАРҒОНА. “Фарғона вилояти солиқ ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинландию мажлисбозликни бошлаб юборди. Ҳар куни эрталаб соат 08:00 да селектор, кечқурун соат 20:00 ёки 21:00 да яна селектор йиғилиши! Жонга тегди фойдасиз мажлислар! Солиқчиларни ишлатгани қўйишмаяпти. Бошқарма бошлиғи яхши инсон, лекин у кишиниям ўринбосари йўлдан уряпти шекилли. Ўзингиз ўйлаб кўринг, кеч соат 21:00 да мажлис қилса, эрталаб 08:00 да яна мажлис қилса, кечаси билан нима ўзгаради?!
Ҳурматли давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Анварович, сиз тизимга қайтганингиздан сўнг жуда кўп ислоҳотлар бўлди, янги концепцияга қўл урдингиз. Аммо Фарғона вилоят бошқарма бошлиғи ўринбосари каби раҳбарлар ислоҳотларга соя солмоқда. Унинг ўрнига одоб-ахлоқ нормаларига риоя этувчи, ақл-ҳуши жойида, муносиб мансабдор тайинласангиз”.
(Бу хабар Озодликка 26 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|