Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:49

ТОШКЕНТ – “Ҳокимият сифатсиз қурилган уйларни қабул қилишга мажбурлади”


ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани Олмазор қўрғони Нафис маҳалласидан ёзмоқдамиз. Янги қурилган икки қаватли “намунали” уйларда яшаймиз. Уйлар 2018 йил декабрь ойида мажбурий топширилган. Гап шундаки, туман ҳокимиятидан қўнғироқ қилиб, уйларни қўл қўйиб олишимиз кераклиги, акс ҳолда, бошқаларга бериб юборилишини айтишган. Ушбу таҳдид сабаб уйларни қабул қилиб олишга мажбур бўлдик. Аммо таъмир ишлари охирига етказилмаган экан, йўллар ҳам жуда абгор аҳволда. Уй ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам талабга жавоб бермайди. Носоз канализация қувуридан нохуш ҳид чиқади. Ичимлик суви шўр ва занглаган. Кўча чироқлари ўрнатилмаган. Ахлат ташиб кетиш хизмати йўлга қўйилмаган.

Туман раҳбарияти 2019 йил 21 мартга қадар барча камчиликлар бартараф этилишига ваъда қилган эди. Аммо май ойининг биринчи ўн кунлиги ўтса-да, ваъда ижросидан дарак йўқ!”

(Бу хабар Озодликка 5 май куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG