тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат конституциясининг 14 йиллиги муносабати билан чиқарилган амнистия ижросига оид ҳисоботини эълон қилди.
“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари мазкур идорага чақалоқларига қон қуйиш орқали ОИТВ юқтирилган йигирмага яқин гўдакнинг ота-онаси мурожаат қилганини билдирди.
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги қамоқхонада 20га яқин маҳбусга нисбатан кучли қийноқ қўлланмоқда. Улар орасида Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон ва Россия фуқаролари ҳам бор.
Москвада Журналистлар халқаро федерациясининг 26-йиллик умумжаҳон конгресси иш бошлади. 1 июнга қадар давом этадиган анжуманда юздан ортиқ давлатдан мингга яқин журналист, сиёсатчи ва жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.
Дунёнинг 100 давлатидан жами 500 мингга яқин журналистни ўзида бирлаштирган Журналистлар халқаро федерациясининг бу йилги анаъанавий конгресси келгуси ҳафтада Москвада ўтадиган бўлди.
Фарғона вилоятининг Қува туманидаги тахминан икки юзга яқин хўжаликка уй-жой қуриш учун ажратиб берилган ер туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олинмоқда ва бу ерга пахта экилиши мумкин.
Ливанда ҳукумат кучлари ва “Ал-Қоида”га алоқадорлиги айтилаётган “Фатҳ ал-ислом” гуруҳи ўртасида уч кундан буён тинмаётган тўқнашувлар натижасида шу пайтгача тахминан 80га яқин фуқаро қурбон бўлди.
20 май куни Москва шаҳри милицияси бўлинмаларидан бирида маст милиционер Ўзбекистондан борган меҳнат муҳожири Мансур Мирзаевни ўзининг инжиқларига бўйсунмагани учун отиб қўйди.
12 май куни Сўх туманининг Қирғизистон билан чегарасида жойлашган “Чечме” постида рўй берган ҳодисада оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик фуқаро бир неча кундан кейин шифохонада вафот этди.
АҚШ Конгрессининг 12 аъзоси Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, шу йил март ойида қамоққа ҳукм қилинган насронийлар диний жамоаси етакчиси пастор Дмитрий Шестаковни зудлик билан озод этишга чақирди.
Ўзбекистонлик таниқли диний уламо Обидхон қори Назаров ўғирлаб кетилган ўғли Ҳусниддин Назаровнинг топилишида ёрдам сўраб, халқаро жамоатчиликка мурожаат қилди.
14 май куни Брюсселда йиғилган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари тузилма ва Россия ўртасида ҳамкорликка оид янги келишув бўйича музокараларни бошламасликка қарор қилди.
Насронийлар диний жамоасининг Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида истиқомат қиладиган икки вакили “Инжил”дан дарс берганликда айбланиб судга тортилди.
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов “Фридом ҳаус” ташкилотининг Ўзбекистонда матбуот эркинлиги ҳақидаги ҳисоботи “асоссиз ва бирёқлама” эканини таъкидлади.
Ўзбекистонлик ҳукуматпараст экспертлар Андижон воқеаларининг икки йиллиги арафасида “бу фожеа ҳақида тарқатилган маълумотлар уйдирма” экани ҳақидаги баёнотлар билан чиқмоқда.
12 май куни Россиядаги бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари ва Россиядан бошпана қидирган ўзбекистонлик сиёсий қочқинлар Андижон воқеаларининг икки йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасини пикет қилди.
Европанинг кўпгина йирик шаҳарларида бўлиб ўтаётгани каби Женевада ҳам ўзбекистонлик бир гуруҳ мухолифат вакиллари ва андижонлик қочқинлар БМТ биносини пикет қилди.
Арманистонда бўлиб ўтган парламент сайловида 22 партия ва битта сиёсий блок вакиллари иштирок этди. 2,3 миллион сайловчи берган овозлар парламентдаги 131 ўринни кимлар эгаллаши масаласини ҳал қилади.
Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонни тарк этган ва АҚШдан бошпана топган, сўнг ўз ихтиёри билан юртига қайтган қочқинларнинг икки нафари ҳозир ҳибсда сақланмоқда.
Франциядаги президент сайловида ўнг марказчи кучлар вакили Николя Саркозининг ғалаба қозониши Франция ташқи сиёсатида қандай ўзгаришлар ясаши мумкинлиги халқаро жамоатчилик диққат марказида турибди.
Давомини ўқинг