тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Тошкент шаҳри жиноят ишлари суди ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист Умида Ниёзовани етти йиллик шартли жазо билан қамоқдан озод қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Сурхондарёлик ёшгина аёл Россиянинг совуқ ўрмонларидан бирида узунлиги 2 метр, баландлиги 1,5 метр ёғоч қути ичида фарзанд кўрди.
Тошкентга сафар уюштирган “General Motors-DAEWOO Auto and Technology” автоконцерни раҳбари Майкл Грималдини Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқсаройда қабул қилди.
Ўзбекистонда диний эътиқоди учун таъқиб этилган ва Россияда бошпана топишга уринган яна бир ўзбек – Абдулазиз Бойматов Ўзбекистонга экстрадиция қилинган бўлиши мумкинлиги ойдинлашмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 26 апрель куни Федерал Мажлисда анъанавий йиллик мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мурожаат давомида анча жиддий баёнотлар ҳам янгради.
Ўзбекистон ва дунёдаги кўпгина инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, врач Гулбаҳор Тўраеванинг 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини қораламоқда.
Эроннинг ядровий дастури теграсидаги бўҳронга дипломатик ечим топиш умидида ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана ва Теҳроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний яна музокаралар столига ўтирди.
Жиззах вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоятдаги деярли барча ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, мактаб директорлари ҳам чигит экиш мавсумига сафарбар қилинди.
Андижон вилояти жиноят ишлари суди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевани 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд уни конституциявий тузумга тажовуз қилиш, жамоат тартибига таҳдид солувчи адабиётлар тарқатиш ва туҳматчиликда айбдор топди.
23 апрель куни Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин 76 ёшида юрак хуружидан вафот этди. У собиқ иттифоқ қулагандан кейин дастлабки 8 йил давомида Россияга раҳбарлик қилди ва тарихда ўзига хос из қолдирди.
Жанубий Вазиристондаги асосий таянч нуқталаридан қувиб чиқарилган Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари минтақанинг тоғли ҳудудларида беркинишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси спиртли ичимликлар савдосини чекловчи қарор чиқарди. Унга кўра, 1 майдан бошлаб спиртли ичимликлар фақат махсус озиқ-овқат дўконларда сотилади.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзбекистонлик журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзова иши бўйича тергов тугагани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирмоқда.
Сўнгги бир неча кун ичида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик уч фуқаро ўлдирилди. Айни пайтда бу қотилликлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бекободдаги ҳуқуқ-тартибот ва суд-прокуратура органларининг жиноят содир этган ходимлари сақланадиган 64/21 - қамоқхонада маҳбус собиқ прокурор Бахтиёр Ҳасанов оғир қийноқлардан вафот этди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Европа Иттифоқининг Андижон воқеаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонда бўлган иккинчи экспертлар гуруҳи сафарига оид хабарнома тарқатди.
Буюк Британияда нашр этиладиган “Гардиан” газетасида чоп этилган “Фожеавий муроса”сарлавҳали мақолада Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг бугунги муносабатлари ҳақида сўз боради.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Европа Иттифоқини Ўзбекистонга жорий этилган санкцияларни бу давлатда мустақил журналистларга нисбатан таъқиб ва зўравонликлар тўхтатилмагунча бекор қилмасликка чақирмоқда.
“Немис тўлқини” радиосининг Тошкентдаги ҳамкори Наталья Бушуева солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва даромадни яшириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида аккредитациясиз фаолият олиб боришда айбланиб, устидан жиноят иши очилди.
Россия президентининг собиқ совет республикаларидан ишчи кучини жалб қилиш ҳақида қабул қилган қарорига мувофиқ яқинда самарқандлик юқори малакали мутахассислардан бир гуруҳи Сибирга жўнаб кетадиган бўлди.
Давомини ўқинг