емайл: bekievam@rferl.org Facebook: @Mehribon.Bekieva
25 март куни Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида ҳукумат рухсати билан норозилик намойиши ўтказилди. Ўзбекистон Экологик ҳаракати тарқатган маълумотга кўра, 1200 киши Тожикистоннинг “Талко” алюмин заводида ишлаб чиқариш кенгайтирилишига норозилик билдирган.
Бир пайтлар миллион нусхада чиққан Ўзбекистон адабиëти ва санъати газетаси бугун саноқли мингда чиқмоқда¸ мамлакатда олди-қочдини ëзувчи сариқ матбуотдан бошқаси қолмади¸ дейди Самарқанддан сим қоққанлардан бири.
Олдиндан эълон қилинмай туриб¸ 23 март куни қўққисдан ўтказилган Наврўз тантаналарида бу йил одатдагидан фарқли нафақат президент Ислом Каримов¸ балки унинг байрамига шерик бўлган "халқ" ҳам бахтиëрлик ва шукроналикдан тинимсиз рақсга тушди.
24 март - Силга қарши ҳалқаро кураш куни.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишидан 77 нафари сил касаллиги билан оғрияпти. Сана муносабати билан сил қурбонларининг оғир қисматига назар ташлаймиз.
Жиззахда 25 диндор устидан давом этаётган маҳкама жараёнида бирданига 12 судланувчи тергов давомида ўзига нисбатан қийноқ қўлланилганини маълум қилди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, судя улардан тўрттасининг шикояти бўйича тиббий экспертиза тайинлаган.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 16 ёшли Роҳатой Раҳимовани уч аёл жинсий эксплутация мақсадида ўғирлаб кетишди. Бахтли тасодиф туфайли қочишга муваффақ бўлган Роҳатойнинг ўзига туҳмат қилганлик айби билан жиноий иш очилган.
Тошкентликлардан бири Зеромакс ширкати раҳбари Миродил Жалоловни халқ учун савоб ишлар қилаëтган маърифатли бойлардан деб атади.
16 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга келди. Ҳозирги иқтисодий-ижтимоий вазият минтақанинг бу икки йирик давлати раҳбаридан яқин ҳамкорликни талаб қилаëрган эса-да¸ кузатувчилар бундай ҳамкорлик истиқболига умидсиз боқмоқдалар.
Гарчи Навбаҳор маҳалласи аҳли Паркентнинг ҳали газ кўрмаган бу қисмига газ олиб келиш ташаббусини бошлаб жиноятчига чиқарилган Азамат Ëқубовнинг озод этилишига эришган бўлса-да¸ маҳалланинг Ўзбекистон қуролли кучлари назоратида қолаëтгани айтилмоқда.
Ўзбекистонда "фалончи бой" деб ном қозонганларнинг ҳибсга олинишию қочиб кетиши шу кунларда кўпчилик ўзбеклар оғзида юрган гаплардан. Хўш¸халқ учун уюштирилгани айтилаëтган бу томошага шу халқ вакиллари қандай баҳо бермоқда?
Тошкент шаҳрида 25 нафар ҳарбий аскар "нурчиликда айбланаяпти. Шу пайтгача Ўзбекистонда "нурчилик"да айбланиб қамалганлар сони 150га яқин бўлиб бўлиб, уларнинг деярли барчаси зиёли – журналист ва олим йигитлардир.
дейди Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга сафари ҳақидаги хабарни эшитган Россиядаги мардикорлардан бири.
Ўзбекистон иқтисодининг барча сердаромад соҳаларини ўз монополиясига айлантирган Зеромакс ва унинг шўъба корхонаси Нефтгазмонтаж ширкати ходимлари ширкат бош ижрочи директори Миродил Жалоловнинг ҳибсга олиниши борасидаги хабарларни инкор қилишди.
Ҳозирда ўттизга яқин невара, ўндан зиёд эваранинг бувиси¸ ўтган аср бошида эса Ҳужум” кампанияси озод қилган қизлардан бири бўлган қашқадарёлик Зайнаб момо 82 йиллик умри давомида 8 март билан боғлиқ фақатгина битта байрамни яхши хотирлайди.
Сурхондарёлик Райҳон Соатовани тергов давомида зўрлаган милиция ходимларига нисбатан очилган жиноий иш бўйича тергов жараёни якунланди. Соатова боласининг отаси кимлиги ҳамда зўравон милицонерлар исми шарифининг судда ошкор бўлиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти Паркент тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ бошлиғи Ҳайитали Игламов БМТдан ёрдам сўраяпти. Игламовнинг яқинлари¸пора билан қўлга олинган Ҳайиталига нисбатан қийноқлар қўлланилаëтганидан ташвишда.
Сирдарёда «Жиҳодчилар» диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган етмишга яқин диндорнинг 11 нафари устидан маҳкама якунланди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилардан 8 нафари суд залидан озод қилинди, қолган уч кишига 3-4 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
...дейди "Қурултой" дастурининг сўнгги сонидаги фикрларга жавобан ўзбекистонлик қочқинлардан бири.
Мамлакатдаги таълим масканларини бозорга айлантириб¸ миллат тараққиëтини ортга тортган шахслардан деб аталган Ўзбекистон Халқ таълими вазири Ғайрат Шоумаров ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Азимжон Парпиев бир кунда лавозимидан бўшатилди.
Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб хорижга жўнатиладиган почта жўнатмаларининг нархи қимматлади. "Ўзбекистон почтаси" ширкати маъсулларига кўра¸ эндиликда чет элга юбориладиган жўнатмалар нархи 50 фоизга, хат жўнатмалари нархи эса 100 фоизгача оширилди.
Давомини ўқинг