БМТ Ироқнинг Фаллужа шаҳрини минглаб одам тарк этаётгани, ташкилот ишчилари уларга етарлича ёрдам кўрсата олмаётганини билдирди. Ўтган ҳафтада шаҳарнинг аксар қисми ҳукумат кучлари томонидан “Исломий давлат” жангариларидан озод қилган эди.
Тожикистон суди икки талаба йигит Аҳмадшоҳ Шеров ва Раҳимали Шарифни гиёҳванд моддалар сотиш ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топиб, 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Талаба йигитлар Афғонистонда қарзга наша ва афюн олиб, гаров сифатида дўстини у ерда қолдириб келган пайти ушланди.
АҚШнинг Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп мусулмонларни АҚШга киритмаслик бўйича ўз позициясини янада кучайтирди ва афғонистонлик, покистонлик ва суриялик муҳожирларнинг мамлакатга киришига чек қўйишини айтди. Трамп Сомалини ҳам тилга олди, аммо Ироқ ҳақида ҳеч нима демади.
Qarorgohi Shvetsiyada bo‘lgan ilmiy markazning bildirishicha, AQSh hamda Rossiya o‘z yadroviy arsenalini ozaytirmoqda, ammo bir vaqtning o‘zida yadroviy texnikasini zamonaviylashtirmoqda.
Қароргоҳи Швецияда бўлган илмий марказнинг билдиришича, АҚШ ҳамда Россия ўз ядровий арсеналини озайтирмоқда, аммо бир вақтнинг ўзида ядровий техникасини замонавийлаштирмоқда.
Канадалик судья Эронга тегишли мулкларни Теҳрон дастакловчи Хамас ҳамда Ҳизбуллоҳ гуруҳлари амалга оширган ҳужумларда жабрланганларга ўтказиб беришни буюрди. Канадалик судья Эронга тегишли мулкларни Теҳрон дастакловчи Хамас ҳамда Ҳизбуллоҳ гуруҳлари амалга оширган ҳужумларда жабрланганларга ўтказиб беришни буюрди.
Сўнгги бир йил ичида коррупцияга қарши курашувчи фаоллар Россиянинг кўчмас мулк бўйича маълумот базаси ҳисобланмиш Росреестрга таяниб Россия мудофаа вазирига алоқаси бор пагодасимон қаср, бош вазир ўринбосарининг миллионлаб доллар қийматга эга квартираси, Путиннинг куёви эканлиги айтиладиган шахсга тегишли қимматбаҳо квартирани фош қилишди. Аммо ўтган йилнинг охирида бундай мулклар Росреестр рўйхатларидан ўчирила бошланди.
Россиянинг НТВ давлат телеканали ғарб мамлакатларига қарши олиб бораётган пропагандаси учун кутилмаган танқидга учради. Телеканал ҳудудий газеталардан бирини Вашингтон чизиғидан чиқмасликда айблаганидан кейин эркин матбуот ўз ҳамкасбини ҳимоя қила қилиб, мамлакат бўйлаб давлат телеканалларидаги тарғиботга қарши кампания бошлади.
Украиналик учувчи Надежда Савченко Украина шарқидаги тўқнашувларга барҳам бериш учун Россия қўллаб-қувватлаётган айирмачилар билан музокара олиб боришга тайёр эканлигини тўғрисида баёнот берди.
Фаоллар кўприк олдида Ахматова шеърларидан олинган мисралар билан суратга тушиб, бошқаларни ҳам шундай қилишга чақирмоқда. Санкт-Петербургнинг жой ва иншоот номларини номлаш комиссияси ўз фикридан қайтмаслигини билдирди.
Озарбайжонда Озодлик мухбири Хадича Исмоилованинг озод қилингани ғарб расмийлари ҳамда инсон ҳуқуқлари ташкилотлари олқишига сазовор бўлди. Айни пайтда бу ҳодиса сиёсий маҳбус ўлароқ кўриладиган кўплаб фаол ва журналистнинг тақдирига одамлар эътиборини қаратди.
Халқаро валюта жамғармаси директорининг биринчи ўринбосари Девид Липтон Эронни ўз иқтисодини ривожлантириш учун нефтдан келажак даромаднинг ўсишига умид боғламасликка, унинг ўрнига глобал иқтисод билан алоқаларни тиклашга уринишга чақирди.
Тоғли Қорабоғда 17 май куни бўлиб ўтган тўқнашувларда арман айирмачиси ҳамда озарбайжонлик аскар ҳалок бўлди.
Уч етакчи муҳаррир Россиянинг “РБК” медиа холдингини тарк этди. Холдинг кейинги йилларда Россиянинг бизнес ҳамда сиёсий элиталари, жумладан, Владимир Путиннинг яқин дўстлари ва қариндош-уруғи ҳақида таҳлилий мақолалар эълон қилиб ном чиқарган.
Кеча АҚШ Президенти Барак Обама Шимолий Европанинг беш лидери билан Оқ уйда ўтказган музокаралар давомида Россиянинг кучайиб бораётган ҳарбий амбицияларини муҳокама қилди.
Rossiya prezidenti Vladimir Putin 12 may kuni Sochi shahriga safar qildi. U yerda Putin Rossiya harbiylari hamda Rossiyaning eng so‘nggi texnologiyalarini hamda qurollarini ko‘rsatishga oshiqayotgan harbiy texnika ishlab chiqaruvchi shirkatlar vakillari bilan uchrashdi.
Россия президенти Владимир Путин 12 май куни Сочи шаҳрига сафар қилди. У ерда Путин Россия ҳарбийлари ҳамда Россиянинг энг сўнгги технологияларини ҳамда қуролларини кўрсатишга ошиқаётган ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи ширкатлар вакиллари билан учрашди.
Россия прокурорлари давлатга қарашли камида икки ширкатдан мухолифатчи Алексей Навальний қўл урган бўлиши мумкин бўлган ноқонуний ишлар ҳақида маълумот беришни сўраган. Навальнийнинг ўзи бундай сўров бошқа бир неча ширкатга ҳам юборилганини айтди.
Давомини ўқинг