Моб:+79258363937 (шошилинч хабарлар)
Емайл: bobomatovu@rferl.org
Magnitogorsk fojiasi qahramoni 23 yashar surxondaryolik Olamafruz Abdullaev Rossiya Hukumati va O‘zbekiston konsulligi tomonidan taqdirlandi. Olamafruz 7 fevral kuni Toshkentga uchib ketdi.
Магнитогорск фожиаси қаҳрамони 23 яшар сурхондарелик Оламафруз Абдуллаев Россия Ҳукумати ва Ўзбекистон консуллиги томонидан тақдирланди. Оламафруз 7 феврал куни Тошкентга учиб кетди.
Bloomberg olamning 500 eng boy odamlari reytingini yangiladi. Taqdim etilgan hisob-kitoblarga ko‘ra, kelib chiqishi o‘zbekistonlik bo‘lgan rus oligarxi Alisher Usmonov 2019 yil boshidan buyon o‘z boyligini 1 milliard 290 millionga ko‘paytirib, 15,4 milliard AQSh dollariga yetkazgan.
Bloomberg оламнинг 500 энг бой одамлари рейтингини янгилади. Тақдим этилган ҳисоб-китобларга кўра, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган рус олигархи Алишер Усмонов 2019 йил бошидан буён ўз бойлигини 1 миллиард 290 миллионга кўпайтириб, 15,4 миллиард АҚШ долларига етказган.
Mehnat muhojirlariga patent sotishdan Rossiya 2018 yilda 866 million AQSh dollari miqdorida daromad ko‘rdi. O‘tgan yil davomida Rossiyada migrantlarga jami 1,7 million ishga ruxsatnoma rasmiylashtirildi.
Меҳнат муҳожирларига патент сотишдан Россия 2018 йилда 866 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад кўрди. Ўтган йил давомида Россияда мигрантларга жами 1,7 миллион ишга рухсатнома расмийлаштирилди.
Челябинск вилоят прокуратураси ва Россия Ички ишлар вазирлиги Озодликнинг ўзбек муҳожири Ҳусниддин Зайнобиддиновга қийноқлар қўлланилгани масаласида чиқарган мақоласига жавоб қайтарди. Озодлик билан суҳбатда Ҳалима Зайнобиддинова ўз сўзларидан қайтмагани, шунчаки унга босимлар бўлаётганини гапирди.
Rossiyaning Magnitogorsk shahrida yangi portlashlar to‘g‘risida mish-mishlar tarqaldi, bir nechta ma’muriy bino evakuatsiya qilingani xabar qilindi. Bu xabarlarni “spam” ekanini ta’kidlayotgan mahalliy hukumat “provokatsiyaga uchmaslikka” da’vat etmoqda.
Россиянинг Магнитогорск шаҳрида янги портлашлар тўғрисида миш-мишлар тарқалди, бир нечта маъмурий бино эвакуация қилингани хабар қилинди. Бу хабарларни “спам” эканини таъкидлаётган маҳаллий ҳукумат “провокацияга учмасликка” даъват этмоқда.
Давомини ўқинг