Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
4 январ куни кечқурун Бишкекнинг 8-районида номаълум шахслар томонидан уч нафар милиция ходими отиб ўлдирилди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги бу воқеада “ваҳҳобийлар”ни, Миллий хавфсизлик хизмати эса “жиҳодчилар”ни айбламоқда.
“Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солаётган кучга айланиб бормоқда”. 5 январ куни қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари ана шундай баёнот билан чиқдилар.
Қирғизистон парламентида бундан буён ҳар жума куни диндор депутатларга қулайлик яратиш мақсадида Жума намозини ўқиб келиш учун парламентда 3 соатлик танаффус эълон қилиниши ҳақида махсус қарор қабул қилинди.
29 декабр куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Дуйшебаев қирғиз расмийларининг “Ўш ва Бишкекдаги портлашни уюштирганлар ва уюштирмоқчи бўлганлар миллатчи айримачи гуруҳ аъзоларидир ва уларни қочқинликда юрган ўзбек лидерлари молиялаштирмоқда", деган иддаоларини рад этувчи баёнот билан чиқди.
Ўш қирғинини ўрганиш юзасидан ташкил этилган Қирғизистон мустақил миллий комиссияси Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни давлат мукофотига тавсия этди. Бу ҳақда Озодлик радиосига миллий комиссия эксперти Табилди Акеров маълум қилди.
Ортда қолаётган йил якунларига бағишланган туркум дастурларимиздан бири – нафақат Қирғизистон, балки бутун минтақа учун катта фожеа бўлган воқеа – Ўш қирғинига бағишланган махсус эшиттиришни тингланг. Эшиттиришни мухбирларимиз Элмурод ва Басиралар ёрдамида Сарвар Усмон тайёрлади.
Қирғизистон Бош прокурори ва Ўш шаҳар мэри яна бир бор Ўшда ўзбек миллатига мансуб келинлар ўғирланаётгани тўғрисидаги маълумотларни рад этди. Айни пайтда ҳуқуқ фаоллари¸ расмийларнинг бу муаммода ҳам тарафкашлик қилаëтганини айтмоқда.
Қирғизистон расмийлари деярли бир ойдан бери мамлакат ҳудудида турли террорчилик ҳаракатлари содир этилиши мумкинлиги ҳақида аҳолини огоҳлантириб келмоқда ва хорижлик террорчи гуруҳлар мамлакат жанубида яхши қўриқланмаётган чегаралар орқали кириб келаётганини билдирмоқда.
Қирғизистоннинг Қорақўл шаҳри аҳли 21 декабрни ваҳимада ўтказмоқда, чунки шаҳарда бу куни миллатлараро низолар содир этилармиш, деган турли миш-мишлар авж олган. Аввалроқ бу шаҳарнинг турли жойларида “Сартларга ўлим” деган ёзувлар пайдо бўлганди.
Ўш ва Жалолободдаги қирғин қурбонлари рўйхатини эълон қилган “Қилим шами” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази Азиза Абдурасулова ўз ташкилоти қирғиз расмийлари олдига июн қирғинлари айбдорларини жазолаш талабини қўяётганини билдирди.
Қирғизистонда Ўш ва Жалолободдаги қирғин қурбонлари рўйхати эълон қилинди. Бу ишни ҳукумат идоралари ва вазирликлардан йиғилган маълумот асосида Азиза Абдурасулова раҳбарлигидаги “Қилим шами” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази амалга оширди. Бу рўйхатда июн ойида қурбон бўлган 423 одамнинг исми келтирилган.
Қирғизистон парламентида янги коалиция тузилди. Бундан аввал Социал демократлар, “Ата мекен” ва “Республика” партиялари ташкил этган коалиция бир кун умр кўриб, тарқаб кетган эди. Иккинчи коалиция эса Қирғизистонни парламент республикасига айлантириш ғоясини 20 йил олға суриб келган “Ата мекен” партияси иштирокисиз тузилди.
Ўш шаҳар суди июн қирғини кунлари 33 ёшли Асқар Турусбеков ва 32 ёшли Сапар Эрмекбаевни ўлдирганликда айбланган беш нафар ўзбек йигитини узоқ муддатли қамоқ жазоcига ҳукм қилди.
Қирғиз суди 2010 йилнинг апрел ойида Бишкек яқинидаги Маевка қишлоғида 5 одамнинг ўлимига сабаб бўлган ва этник туркларнинг уйлари ёқиб юборилган тартибсизлик юзасидан ҳукм чиқарди.
Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотда айтилишича, шаҳардаги Амир Темур мавзеидаги уйлардан биридан портловчи модда, битта Калашников автомати, юздан зиёд ўқ топилган. Бу иш юзасидан икки киши ўзбек ҳисбга олинди. Улардан бирининг Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
10 декабр куни Қирғизистонда БМТнинг халқаро инсон ҳуқуқлари декларация қабул қилинган кун нишонланди. Мана шу кун муносабати билан қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат расмийлари диққатини Ўшда инсон ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилаётганига қаратмоқчи бўлишди.
Ўш қирғини пайтида асосан ўзбеклар истиқомат қиладиган Шаҳидтепа мавзесида қирғиз оиласини ўлдирганликда айбланаётган олти ўзбекка нисбатан суд ҳукми ўқилди. Улардан бири умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қирғизистоннинг Иссиқ кўл вилояти маркази ҳисобланмиш Қорақўл шаҳридаги марказий кўчалардаги бинолар, йирик савдо шаҳобчалари ва марказий бозор деворларида 7 декабрга ўтар кечаси сартларни жисмонан йўқ қилишга қаратилган шиорлар пайдо бўлди. Бу ёзувларда ўзбек ёки бошқа миллат номи келтирилмаган бўлиб, айнан сартлар ҳақида гап боради.
Қирғизистон парламентида 2 декабр куни ташкил этилгани эълон қилинган ҳукмрон коалиция 3 декбар куни ўз фаолиятини тўхтатди. Коалиция қулаши билан Қирғизистонда қонуний ҳукуматни шакллантириш жараёни яна номаълум муддатга қолдирилди.
2 декабр куни Бишкекка келиб, президент Роза Ўтунбаева билан учрашган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ўш воқеалари ҳақида ҳам гапирди. Бироқ Клинтон хоним, Ҳюман Райтс Вотч ташкилоти даъват этганидай, Ўш воқеаларини мустақил халқаро комиссия ўрганиши зарурлиги ҳақида лом-мим демади.
Давомини ўқинг