Дафъатан, савол беўхшов туюлади. Бири – фатиласоч, бири – қоракўз; бири – руснинг, бири – ўзбекнинг кўзга тўтиё адиб. Бу, энди “Инсон учун ўнг қўл зарилроқми ё чап қўл?” дегандек гап-да. Лекин ҳар қанча мантиқсиз, ҳар қанча ўринсиз бўлмасин, “Пушкин: сўнгги дуэль” ҳужжатли фильми кўнгилда шу саркаш саволни уйғотворди...