2024 йилда Ўзбекистоннинг жами расмий олтин захиралари 34,56 миллиард доллардан 41,18 миллиард долларга ёки 19,1 фоизга ошди. Айни дамда, олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди. Бу ширкатларнинг асосий қисми Хитой компаниялари экани маълум қилинди.