Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:09

Аёлни тепган тошкентлик мелиса ишдан ҳайдалди


Ерда ётган аёлни тепаётган милиция ходими.
Ерда ётган аёлни тепаётган милиция ходими.

Тошкентнинг Учтепа тумани Фарҳод маҳалласи участка нозири Иззатилла Ҳошимов 55 яшар аёлни тепгани учун ишдан ҳайдалди. 10 апрель куни милиция формасидаги кишининг руҳий ҳаста экани айтилган аёлни калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан кескин қораланди. Озодлик ушбу воқеа тафсилотларини аниқлаб, аёлни тепган киши участка нозири Иззатилла Ҳошимов эканини маълум қилганди.

19 апрель куни Озодликка маълум бўлишича, Учтепа тумани Фарҳод маҳалласи участка нозири Иззатилла Ҳошимов тўрт кун аввал ишдан ҳайдалган ва унинг ўрнига Фазлиддин Исроилов тайинланган.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, Ҳошимов айнан катта ёшдаги аёлни маҳалла аҳли орасида тепгани учун ишдан бўшатилган:

"Иззатилла Ҳошимовнинг ўша аёлни тепгани видеоси катта шов-шув бўлиб кетди. Бунинг устига Озодлик радиоси унинг ўзини топиб, интервью қилиб, мақола чиқаргач раҳбарият уни бўшатишга қарор қилди. Уч кун аввал унинг ўрнига Фазлиддин Исроилов Фарҳод маҳалласи участка нозири этиб тайинланди", деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги исмини очиқламаётганимиз манба.

10 апрель куни Учтепа тумани Фарҳод маҳалласи ҳудудида содир бўлган ушбу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аёлни тепган милиционер кескин қораланди.

Воқеадан икки кун ўтиб, Озодлик милиция ходимининг аёл кишини калтаклаётган видеоси тафсилотларини аниқлади. Гувоҳлар воқеанинг видеода акс этмаган жиҳатларига ҳам аниқлик киритишди:

“Участковой мелиса аёлни қандай тинчлантиришни билмади шекилли, машинасидан кир латтани олиб, уни аёлнинг оғзига тиқмоқчи бўлди. Аёл қичқириб, қаршилик кўрсатиб, юз- кўзини ёпмоқчи бўлган эди, участковой аёлнинг юзига оёқлари билан тепди. Кейин участковой уни ўзбекчалаб сўкди. Ҳамма буни кузатиб турди, лекин ҳеч ким индамади. Воқеа 3 соатча давом этди. Кейин машинада яна учта милиционер келди. Тез тиббий ёрдам ҳам етиб келди. Аёлни тез ёрдам машинасига олишмоқчи бўлганида у қаршилик кўрсатди. Шу пайт участкавой яна уни калтаклади. Лекин кейин эшитишимизча, улар воқеа гувоҳларидан ёлғон кўсатма беришни талаб қилишган. Протокол тузилганида, участковойнинг аёлни калтаклаганини ёзишмаган”, дейди учтепалик манба.

55 ёшлардаги аёлни тепган деб кўрилган участка нозири Иззатилла Ҳошимов билан ҳам Озодлик боғланди.

Ҳошимов Озодлик билан суҳбатда аёлни тепмаганини иддао қилди:

- Йўқ тепмаганмиз уни. Ҳеч қанақа тепилмаган. У ерда фуқароларнинг олдида қанақасига тепиш мумкин уни.

Озодлик. Оёғингиз билан тепаяпсизда энди. Ҳар ҳолда оёғингиз турибди унинг устида.

- Йўқ, йўқ, унақа бўлмаган. У акс эттирилган бўлиши мумкин. Лекин у кўпчиликнинг олдига борган одамни оёғидан тортиб, йиқитмоқчи бўлиб, ҳаракат қилган у аёл. Кейин унга сувлар сепиб, ўзига бир амаллаб келтирганмиз. Бошқа ҳеч қанақа ноқонуний ҳаракат содир этилмаган,-деди Иззатилла Ҳошимов 12 апрель куни Озодлик билан суҳбатда.

Фарҳод маҳалласи участка нозири Иззатилла Ҳошимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:53 0:00
Бевосита линк

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик тартиб посбонларининг зўравонликлари акс этган видеолар тез-тез тарқатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар бўйича Озодлик продюсери Тўлқин Умаралиевга кўра, Ўзбекистон каби ёпиқ жамиятларда тармоқлар ҳақиқатга эришишда асосий ролни ўйнамоқда:

- Ўзбекистон каби инсон ҳуқуқлари топталаётган, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари йўқ, бўлса ҳам оз, сиқувдаги жамиятда бунақанги технологиялар, ижтимоий тармоқлар албатта катта ёрдам беради. Бугунги воқелик шу бўлиб қолди, президентга минг марта мурожаат қилишингиз мумкин, милиция ёки бошқа бир давлат идораларига бориб, минг марта шикоят қилишингиз мумкин. Лекин сизни эшитмаслик фоизи жуда катта. Шунинг учун энг осон йўли, ҳозир бирор бир ноҳақликни кўрсангиз ва бу ўз ҳаётингизга хавф солмаса, буни ижтимоий тармоқларга, телеграм ёки ватсап орқали жўнатишингиз мумкин. Менимча бу нарса ўша шикоятларга қараганда каттароқ эффект беради, фойда беради. Чунки омманинг баҳси барибир катта кучда,- дейди Тўлқин Умаралиев.

Умаралиев билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:26 0:00
Бевосита линк

Ўтган йили охирида Тошкентда милиция ходимларининг трансвеститлар квартирасига бостириб кириши ва уларни калтаклагани акс этган видеотасвир тарқалган, бунинг ортидан бу ишга масъул кўрилган милиция ходимлари ишдан ҳайдалганди.

Озодлик манбаларига кўра, Чилонзор туман милицияси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермуҳамедов 11 январь куни махсус мажлис ўтказиб, шахсан ўзи трансвеститни калтаклаган капитан ва катта лейтенант унвонидаги милиционернинг погонларини юлиб ташлаган.

Яна январ ойида Озодлик Тошкентнинг Чорсу бозорида милиция ходимлари тарафидан калтакланган ва бу ҳақда ҳокимият идораларига шикоят қилгани учун туҳматда айбланиб, судга тортилаётганини иддао қилган аёл ҳақида ҳикоя қилган эди.

Март ойи бошида Озодлик муштарийларидан бири Самарқандда икки нафар милиция ходими бир аёлни машина юкхонасига солишга уринаётгани тасвирланган видеони йўллаганди. Муштарийнинг айтишича, ўзи тасвирга олган бу видеодаги ҳодиса 2 март куни Самарқанда шаҳар ички ишлар бўлими ёнида содир бўлган.

Самарқанд вилояти ва шаҳар ички ишлар идоралари ўшанда бундай ҳодиса юз берганини мутлақо инкор қилишган. Аммо Озодликнинг мобил мухбирлари видеода тасвирланган воқеа жойи айнан шаҳар ички ишлар идораси биноси олдида эканини тасдиқлаганлар.

XS
SM
MD
LG