Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:48

АҚШнинг БМТдаги собиқ вакили коронавирусга қарши глобал миқёсда чора кўрилмаганини танқид қилди


АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги собиқ доимий вакили Саманта Пауэр (архив сурати).
АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги собиқ доимий вакили Саманта Пауэр (архив сурати).

АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги собиқ доимий вакили Саманта Пауэр коронавирус тарқаб кетишига мувофиқлаштирилган жавоб чоралари кўрилмагани фалокатни оғирлаштириб юборганини, модомики, вирус дунёнинг исталган бурчагида қутураётган экан, ҳеч ким ундан ўзини хавфсиз сезиши мумкин эмаслигини айтди.

Унинг фикрича, инсоният жуда кўп воқеалардан COVID га қарши қўллаш мумкин бўлган сабоқ чиқариб олмади.

АҚШ собиқ президенти Барак Обама даврида ушбу мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили бўлган Пауэр йирик муассасалар жамоа бўлиб қарор қабул қилиш амалиётидан зарар кўраётганини айтди.

Унинг фикрича, бундай муаммолар БМТда ҳал қилинади, “мамлакатлар, айниқса, кучли мамлакатлар олға қадам босади, шу билан глобал коалициялар тузилишига туртки беради”.

‒ Келинглар, вазиятни ўнглайлик ҳамда БМТ ва ҳар бир мамлакат ҳукумати шунга ўхшаш муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилганини кўрсатайлик. Келинглар, тан олайлик, дунёнинг бирор кунжагида COVID қутураётган пайт ҳеч биримиз хавфсиз бўлишимиз мумкин эмас, ‒деди у.

У дунё икки марта: Ислом давлати ва Эбола эпидемиясига қарши курашда халқаро ҳамкорлик қилинганини мисол қилиб келтирди.

Пауэр Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) коронавирус инқирози бошланиши даврида пандемия эълон қилишни кечиктиргани ва Хитойни унинг миқёсини яширгани учун танқид қилди.

Шу билан бирга, Пауэр АҚШ президенти Доналmд Трампнинг ЖССТга Қўшма Штатлар ажратадиган аъзолик бадали тўланишини тўхтатиб туриши ҳақидаги фикрини ҳам танқид қилди.

Пауэр билдиришича, гарчи Хитой бошқа мамлакатларга турли тиббий анжомлар етказиб бўлаётган бўлса-да, “глобал коалиция ташкил қила олмайди” ҳамда коронавирус пандемиясига қарши кураш учун етакчилик қила олмайди.

Собиқ элчининг фикрича, халқаро ташкилотларнинг бундай таҳдидларга қарши зудлик билан жавоб чоралари кўриши қийин бўлиши мумкин, бироқ унга Қўшма Штатларсиз жавоб қайтара олмаслигини тасаввур қилиб бўлмайди.

− ЖССТни ташкил қилишда иштирок этган Қўшма Штатларсиз бу ишни уддалаш қийин. Лекин бу муаммони ҳал этиб бўлмаслигини англатмайди, ‒ деди Пауэр.

XS
SM
MD
LG