Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:20

Депутат Расул Кушербаев: "Айтган гапимиз билан қилган ишимиз мос бўлсин"


Расул Кушербаев
Расул Кушербаев

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевни ëқлайдиганлар ва унга қарши бўлганлар орасида мунозара бўлиб ўтмоқда.

Бундан олдин ижтимоий тармоқларда айрим тадбиркорлар унга қарши кўрсатма беришга мажбурлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.​

Расул Кушербаев Озодлик мухбири билан суҳбатда ўзи ҳақда сўнгги кунларда пайдо бўлган хабарларга муносабат билдирди.

Яқинда Тошкент вилоят, Янгийўл туманида мулкни талон-торож қилишда айбланиб, уч ойдан бери тергови давом этаëтган тадбиркор видео чиқариб¸ терговчилар уни депутат Кушербаевга қарши гувоҳлик беришга мажбурлаëтганини иддао қилди.

Бу иддао ортидан Кушербаевга қарши ижтимоий тармоқлардаги ўндан зиëд гуруҳда қоралов кампанияси бошланди. Кушербаев тарафдорлари эса, тармоқ юлдузига айланган депутатни ҳимоясига постлар эълон қилмоқда.

Депутат Кушербаевнинг атрофида кўтарилган шов-шув юзасидан фикр билдирган мустақил журналист Абдурахмон Ташановнинг Озодликка айтишича¸ Мирзиëев қўлловидан кейин тармоқ юлдузига айланган депутат Кушербаевнинг “осмонига қора булутлар тўпланмоқда”:

“Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тергови кетаётган бир неча тадбиркорлар билан гаплашдим. Уларнинг айтишича, 2017 йилда тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш чоғида Ўзбекистон Олий Мажлисининг депутати Расул Кушербаев ҳуқуқий кўмак берган. Энди тадбиркорлар мазкур “шағал бизнеси асли Кушербаевники” эканини айтишса бўлди, ҳаммаси жойида бўлармиш. Яна бир гап, бундан 6-7 йил муқаддам Расул Кушербаев марҳум отасига ажратилган ер участкасини экилган тераклари билан бирга маҳаллий фуқаролардан бирига эҳтиёж туфайли сотган. Энди депутатнинг ерини сотиб олган кишини сиқувга олишмоқда. Юқоридаги каби у ҳам мазкур ишга “фириб” аралашганини тан олса, ҳаммаси жойида бўларкан”.

Бу гаплар ортидан бошланган тармоқдаги мунозарада баъзи гуруҳлар Кушербаевга нисбатан ҳақоратомуз постлар қодиришди. Бошқа гуруҳлар эса "Қушербаев Ўзбекистоннинг кейинги президентидир" деган шиор билан чиқишди.

Бу иддаолар юзасидан Озодлик мухбири Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг ўзи билан суҳбатлашди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:25 0:00
Бевосита линк


Озодлик билан суҳбатда Олий Мажлис депутати Кушербаев “Ҳақоратлардан қаттиқ хафа экани ва уни маънавий қўллаган” барчага раҳмат айтди:

- Депутат дахлсизлиги деган тушунча бекор бўлгани йўқ. Менга қарши жиноят иши ëки терговгача суриштирув очилгани йўқ. Энди мени қўллайман деб, "навбатдаги президентликка номзод бу" деганлар,аслида, оëғимга болта урмоқда. Қонун бўйича ҳам мен келаси йил президентликка номзодимни қўя олмайман. Чунки ëшим етмайди. Хозир 33 ëшдаман. Янгийўллик тадбиркор билан боғлиқ ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман. Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Президентни қўллайман

Депутат Кушербаев ўз сўзида давом этиб¸ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар ва очиқлик бўйича сиëсатини қўллаб-қувватлашини билдирди:

- Мен ўзимни Мирзиëев очиқлик ва ошкоралик ислоҳоти боис юзага чиққан сиëсатчи деб биламан. Агар Шавкат Миромонович бўлмаганида мен ҳам бўлмасдим. Депутат сифатида мамлакат президенти истагандек фаол бўла олмаëтганимни айтишни истардим. Президент иш суръатига мос равишда фаолият кўрсатишни ўзи бўлмайди. Энг мухими айтган гапимиз билан қилган ишимиз мос бўлсин.

Жорий йил январь ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги чақириқ депутатлари мажлисида, президент Шавкат Мирзиёев депутат Расул Кушербаевнинг фаолиятини алоҳида эътироф этган эди: “Айниқса, Расул тўғрисида кўп гаплар бўлади, ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан”, - деган эди президент.

Журналист¸ либерал демократ ва депутат

Расул Кушербаев 1987 йили Тошкент вилоятининг Қушëғоч қишлоғида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети журналистика факультетини битирган Кушербаев 2012 йилда 2014 йилгача “Янгийўл” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлади. 2014 йилда Ўзбекистон либерал демократлар партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат бўлиб сайланди.

XS
SM
MD
LG