Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:47

Миграция агентлиги расмийси: Ўзбекистонлик хорижда оғир аҳволга тушиб қолса, давлат ҳисобидан ватанига қайтарилади


Меҳнат мигрантлари - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан олинган сурат.
Меҳнат мигрантлари - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан олинган сурат.

Ўзбекистонликларни миллионлаб сўм эвазига хориж¸ хусусан¸ Европа давлатларига яхши ҳақ тўлайдиган ишга жўнатишни ваъда қилиб¸ ваъдасини бажармаëтган хусусий бандлик агентликлари сони ошиб бормоқда.

Жумладан, 31 январь куни ҳам бир гуруҳ муҳожирлар Озодлик радиосига ҳозирда Польшада эканликларини ва Ўзбекистонга қайтиб кетишга пуллари йўқлигини айтишди.

Озодликка келаëтган шикоятлар ортидан¸ бундай агентликларнинг бир қанчаси фаолияти тўхтатилди¸ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Озодлик Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи миграция масалалари бўйича агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов билан мана шу масалада, жумладан, хорижга ишга кетаётган муҳожир алданиб қолмаслиги учун нималар қилиши керак, хорижда қийин аҳволга тушиб қолса, кимга мурожаат қилиш лозим, уларга қандай ёрдам кўрсатилади, деган саволлар атрофида суҳбатлашди. Суҳбатни қуйида тингланг.

Ташқи миграция агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:36 0:00


Ўзбекистонликларни миллионлаб сўм эвазига хориж¸ хусусан¸ Европа давлатларига яхши ҳақ тўлайдиган ишга жўнатишни ваъда қилиб¸ бу ваъдасини бажармаëтган хусусий бандлик агентликлари сони ошиб бормоқда.

Озодликка келаëтган шикоятлар ортидан¸ бундай агентликларнинг бир қанчаси фаолияти тўхтатилди¸ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Навоий шаҳридаги Навоий хусусий бандлик агентлиги 211 нафар одамни 633 миллион сўмга алдади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 25 ноябрь куни хабар берди.

Аввалроқ Ўзбекистонда иш қидираётган шахсларга чет элдан иш топиб бериш мақсадида лицензияга эга бўлган 65 та хусусий бандлик агентликларидан 30таси бирорта ҳам фуқарони хорижий давлатларга ишга юбормагани маълум қилинган эди.

Бундан ташқари Тошкент шаҳрида жойлашган Korean&Migrations хусусий бандлик агентлигининг уч раҳбари ҳибсга олингани айтилган.

Озодликка мурожаат қилганларнинг даъвосига кўра, Korean&Migrations уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан ҳар бир кишидан 32 миллион 400 минг сўм миқдорида ҳақ олган, аммо ваъда қилинган муддат якунига етса ҳам, ҳеч ким чет элга ишга юборилмаган.

Олдинроқ эса, 70 га яқин ўзбекистонлик Тошкентдаги HUMAN хусусий бандлик агентлиги Германия ва Чехияга жўнатиш учун тўловларни олгани, аммо жўнатмаганидан Озодликка шикоят қилганди.

XS
SM
MD
LG