Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:13

Kun.uz "сийқаси чиқиб кетган "Миллий ғоя" ибораси ҳақида анимацион фильм чиқарди


Рассом Элсевар чизган карикатура (фрагмент)
Рассом Элсевар чизган карикатура (фрагмент)

27 ноябрда kun.uz сайти янги, «KUN ANIMATION» ижтимоий мультфильмлар лойиҳасининг биринчи қисмини эълон қилди. 3 дақиқа, 7 сониялик видеосюжет муаллифлари "Миллий ғоя" тушунчасини тушуниш-тушунтиришга ҳаракат қилади.

Вазирлар Маҳкамаси 27 ноябрда Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси тўғрисидаги қарори лойиҳасини муҳокама учун эълон қилган эди.

Ҳукумат қарор лойиҳаси матнида миллий ғояси нималигини тушунтирар экан, бундай ёзган:

"Миллий ғоя барча замонларда ҳам долзарб аҳамият касб этадиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, жамият аъзоларининг эзгу орзу-интилишлари, туб манфаатларини ўзида акс эттирадиган ва шу йўлда бирлаштирадиган, сафарбар этадиган, муттасил ривожланиб борадиган энг муҳим тушунча ва тамойиллар тизимидир", дейилган қарор лойиҳасида.

Kun.uz ўзининг "Миллий ғоя" тушунчаси тўғрисидаги фильмига ёзган сўзбошисида қуйидаги фикр бор:

"Миллий ғоя шундай бир нарсаки, гарчи у моддий бир нарса бўлмаса ҳам "тоғларни қулатади". Айнан миллий ғоясини бироз бўлса-да тўғри қўя олган миллатлар ҳозирда бошқалардан – миллий ғоясини белгилай олмаган ёхуд ғоя кераклигини англамай гангиб юрган халқлардан ўзиб кетишган. Зеро, миллат ўз олдига қўйган тўғри миллий ғоя бу – халқнинг ички захирасини юзага чиқарадиган "сеҳрли" формула, ички кучларни ҳаракатга келтирувчи "детонатор".

Kun.uzчилар баъзи сўзлар онгсиз равишда кўп истеъмол қилинаверганидан ўз маъносини йўқотиб қўйганини эслатар экан, "Бир қарашда сўз бор, аммо маъносини кундузи чироқ ёқиб ҳам тополмайсиз. "Халойиқ, маъно қани?!" деб ҳайқиргингиз келади" деб ёзган.

Фильм муаллифлари фикрича, "Миллий ғоя" ибораси ҳам маъноси кундузи чироқ ёқиб ҳам топилмайдиган иборадир.

"Бу ибора кўп айтилади, аммо онгимизга, қалбимизга елчалик таъсир этолмайди. Аксинча энсамизни қотиради. Шуни айтиш керакки, тушунчаларнинг сийқасини чиқариб, маъносидан жудо қилиш бу –маънавий диверсия, бузғунчиликдир" дейилган Kunнинг матнида.

Kun.uzнинг анимацион фильми:

XS
SM
MD
LG