Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:01

OzodTa'sir: ТИВ Москвада комада ётган ўзбекистонлик талаба тақдирини назоратга олди (ВИДЕО)


Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси Ўлмасхон Бахроновнинг соғлиги ҳолати тўғрисида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур масала доимий назоратда эканини маълум қилади.

Элчихона томонидан беморнинг ота-онаси, уни даволаётган шифокорлар ва тиббиёт муассасаси маъмурияти билан доимий алоқа ўрнатилган, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда анестезиология, реаниматология ва оториноларингология бўйича юқори малакали мутахассислар жалб қилинмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 20 октябрда баёнот берди.

Август ойидан буён Москва шаҳридаги 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида комада ётган Ўлмасхон Бахронов тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Озодлик куни кеча Ўлмасхоннинг тақдирига оид қуйидаги видеосюжетни ҳам тайёрлаган эди:

Комада қолаётган ўзбекистонлик талаба яқинлари адолат изламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов/Орёл области, Рязан вилояти, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

XS
SM
MD
LG