Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:29

OzodTarmoq: Мулозимлари Каримовни умуртқасиз танқид билан ура бошлади


OzodTarmoq - Озодликнинг янги рукни. Унда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борамиз.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида социолог ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг Фейсбукида 9 августда эълон қилган матнни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

Танқиднинг мантиқий асоси

Камолиддин Раббимов
Камолиддин Раббимов

​Ўзбекистонда олий ҳокимият алмашгач, олдинги пайтда режимнинг устунлари сифатида кўрилган у-бу юқори мулозимлар Каримов бошқарувини танқид қилиб туришибди. Яқинда Акмал Саидов “Жаслиқ” қамоқхонасини танқид қилиб, уни ёпилишини олқишлади. Лекин ҳамма Саидовни Каримов режимининг ҳалқаро майдондаги энг сўзамол адвокати сифатида танирди. Бугун Каримовнинг кўп йиллик матбуот котиби Азамат Зиё ҳам собиқ давлат раҳбарини жиддий танқид қилиб Халқ сўзи газетасида мақола чоп қилибди.
***
Танқид қилишлари – тўлалигича ўринли ва асосли. Аслида, Ўзбекистон мулозимлари олдинги режимни кенг ва тизимли танқид қилишлари, уни қусур ва жиноятларини тўлақонли очиб беришлари лозим бўлади. Лекин, ўйлантирадиган бошқа жиҳати бор. Танқид – мантиқий тизимга, умуртқага эга бўлиши керак. Яъни, олдинги режимни танқид қила туриб, “мана, ҳозир ҳаммаси олам гулистон бўлиб кетди” дейишлари – жуда ачинарли ҳол. Сиёсатчилар олдинги вазиятни танқид қила туриб, улар давлат ва жамият олдига, аввало ўзлари олдига марказий саволларни қўйишлари керак бўлади: “нима қилсак, диктатурадан холос бўламиз? Диктатурадан қутулганимиз аниқми? Диктатурани қайта тикланиш хавфи буткул йўқолдими? Нима қилсак, Конституциямизда буюрилган ҳуқуқий-демократик давлат бўламиз? Нима қилсак, эркин ва фаровон жамият қура оламиз?” ва ҳ.к.
***
Яъни, танқид самимий бўлишининг асосий шарти – олдинги бошқарувни танқид қила туриб, ҳозирги бошқарувни ҳам камчиликларини кўрсата билишдир. Олдинги раҳбарни танқид қилишнинг маънавий асоси – ҳозирги раҳбарни ҳам нуқсон ва хатоларини билдириб туриш бўлади. Олдинги тизим диктатура бўлган экан, демак, сиёсатчиларнинг марказий вазифаси – ҳозирда демократияни реал парваришлаш бўлади. Олдинги раҳбарга нисбатан “у ифлос эди” дейиш билан бирга, жамият олдига чиқиб “минг бор узр халқим, мен ҳам ўша ифлос билан бирга бўлдим, унга доим ортиғи билан лаббай деб жавоб бердим” дея, кечирим сўраш бўлади.

XS
SM
MD
LG