Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:30

Полковник Сайëра Хўжаева: Бизга Маргарет Тетчер каби темир хотинлар зарур!


Сайëра Ҳўжаева.
Сайëра Ҳўжаева.

Халқаро хотин қизлар байрами арафасида сенатор Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шундай қилиб сўнгги бир ой ичида беш аëл туман ҳокими бўлди.

Президент Мирзиëев 2019 йил 2 сентябрида “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун имзолаган эди.

Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ¸ “Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак”.

Бу қонун қабул қилиниши ортидан ҳокимият тизимларидаги раҳбарлик лавозимларига аëлларни тайинлаш кузатила бошланди.

Демократия ва инсон хуқуқлари институти (Тошкент) директори, юридик фанлар номзоди , таниқли давлат ва жамоат арбоби, адлия полковниги Сайëра Хўжаева Озодлик билан суҳбатда жамият аëлларга кўпроқ ва яхшироқ имкониятлар бериши керак, деган фикрни таъкидлаб айтди.

- Аëлларнинг юқори лавозимларга қўйилаëтганини олқишлайман. Айни пайтда олдин ҳам аëлларга эътибор қаратилган эди. Масалан, мен 1995-2001 йиллари Тошкент вилоят хокими ўринбосари лавозимида ишладим. Узоқ йиллар Тошкент шахар прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаб, адлия полковниги рутбасини олдим. Марказий Сайлов комиссияси раис ўринбосари бўлдим.

Лекин шунга қарамасдан мен 30 йил мобайнида аëлларга янада яхшироқ имкониятлар берилишини талаб қилиб келганман.

Ҳозирнинг ўзида Ўзбекистонда 500 дан ортиқ аёл фан доктори аëл бор. Аммо улар шу қадар қобилиятли бўлса ҳам имконият йўқ эди.

Гендер тенглиги ҳақида Ўзбекистонда қабул қилинган қонун бу аëлларнинг давлат бошқарувида янада фаол қатнашишига имкон берди. Буни кампаниябозлик деб ўйламайман. Аëлларга паст назар билан қараш¸ уларнинг паст лавозимларда қолиб кетишига қарши бўлганман.

Ўзим Британияни иқтисодий таназзулдан қутқарган темир хотин Маргарет Тетчерни идеал раҳбар сифатида қадрлайман. Европадаги энг қудратли давлат - Германияни бошқараëтган Ангела Меркель ҳам мен учун намуна, - деди Сайëра Хўжаева Озодлик билан суҳбатда.

Сайëра Хўжаева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:20 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг аъзоси сифатида ҳам фаолият кўрсатаëтган Ҳўжаева “сўконғич эркак ҳокимларни қайта тарбиялаб бўлмаслиги ва уларнинг ўрнига закий аëлларни раҳбар қилиш” зарурлигини айтди.

Сайëра Хўжаеванинг талабалик пайти
Сайëра Хўжаеванинг талабалик пайти

Сайëра Хўжаева 1973-1978 йилларда Ленинград (Санкт-Петербург) Давлат университетининг юридик факультетида ўқиган.

- Анатолий Собчак дарс берарди. Бугун Россия раҳбарий элитасидаги кўплар менинг курсдошимдир. Мен биринчи курсда ўқиганимда Россиянинг ҳозирги президенти Владимир Путин айни мен ўқиган факультетнинг учинчи курсида ўқирди. Умуман Ленинградда ўқиган даврим менинг дунëқарашимни шакллантирган муҳим омил деб биламан. Мен у даргоҳда Рим ҳуқуқи билан биргаликда жуда кўп билим ва кўникмаларни эгалладим. Музейларга бориб тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик намуналарини кўрдим. Бугун кўпчилик ўғлини Америкада ўқитади. Қизини эса эрта эрга берворади. Бу нотўғри. Билим, маьрифат¸ илм ва ирфон аëлларга эркаклардан ҳам кўпроқ керак¸ - дейди полковник Сайëра Хўжаева

XS
SM
MD
LG