Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:46

Янукович даврида "буюк санъат ҳомийси" аталган мафиябоши қўлга олинди


Украина собиқ президенти Виктор Януковичдан мусодара қилинган мулк кўргазмаси.
Украина собиқ президенти Виктор Януковичдан мусодара қилинган мулк кўргазмаси.

Украина миллий полицияси мафиябоши экани гумон қилинган Евгений Анисимовни ҳибсга олди. У кўплаб жиноятлар, асосан, мамлакат жануби-шарқидаги Запорожье вилоятида корхоналардан қўрқитиб пул ундириш айбловлари билан олти йилдан бери қидирилаётган эди.

44 яшар Анисимовни 16 февралда полиция махсус бўлинмаси пойтахт Киевда ҳибсга олди ва Запорожье шаҳрига олиб келди. Айтилишича, у ўша ерда президент Виктор Янукович президент бўлган 2010 – 2014 йилларда ишлаб чиқариш корхоналаридан қўрқитиб пул шилиш билан шуғулланган.

Анисимовга уюшган жиноий гуруҳ тузиш, қўрқитиб пул олиш, мулкни ўғирлаш, пул ювиш ва ўқотар қуроллардан ноқонуний фойдаланиш айбловлари қўйилмоқда.

Ундан жабр кўргани гумон қилинаётган кишилардан бири, Запорожьедаги Украинанинг етакчи ароқ ишлаб чиқарувчи корхонаси эгаси Евгений Черняк Фейсбукдаги саҳифасида жиноятчилиги гумон қилинаётган кишининг ҳибсга олинганидан хурсанд эканини яшириб ўтирмади.

“Global Spirits” корхонаси эгаси Анисимовни 10 йил олдин ўзининг бизнесини тортиб олмоқчи бўлганликда айблаб, Януковичнинг Запорожьедаги “мафиябошиси” деб атади.

Чернякка кўра, тахмин қилинаётган жиноятчини шериклардан бири ҳокимият идораларига “сотган”.

Анисимов халқаро қидирувда бўлган ва сўнгги яшириниб юрган жойи Киев шимоли-ғарбидаги Конча-Заспа ўрмонли ҳудуди бўлган. Ўша ерда кўплаб дала-ҳовлилар, санаторийлар ва болалар лагерлари бор, дея хабар қилди Украина ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашченко.

Запорожьедаги яна бир қўрқитиб пул ундириш жинояти жабрдийдаси экани тахмин қилинаётган киши, пул ўтказмалари билан шуғулланадиган компания эгаси Юрий Комисаров 2013 йилда “Озодлик” радиосига жиноятчиликда гумон қилинаётган “мафиябоши” ундан пул тушумларини ва компаниясининг акцияларни бўлишишни талаб қилганини айтган эди.

Янукович президент бўлган аксарият вақтда маҳаллий Запорожье шаҳри ва вилояти ҳокимияти ходимлари Анисимовнинг “жиноятчилар тўдабошиси” бўлганини инкор этган ва уни “ижтимоий масъул иш одами ва буюк санъат ҳомийси” сифатида мақтаб юрган.

XS
SM
MD
LG