Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:42

Эроннинг машҳур телесериали шоҳ даврини эслатган саҳналари учун танқид қилинди


“Пойтахт-6” якунловчи эпизоди кадрларидан бирида келин-куёв Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти йўлларида мотоцикл ҳайдайди. Ўша саҳна кўпчиликнинг ёдига 1975 йили тасвирга олинган “Ҳамсафар” романтик драмасининг ҳаммага ёқиб қолган саҳнасини ёдга солади.
“Пойтахт-6” якунловчи эпизоди кадрларидан бирида келин-куёв Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти йўлларида мотоцикл ҳайдайди. Ўша саҳна кўпчиликнинг ёдига 1975 йили тасвирга олинган “Ҳамсафар” романтик драмасининг ҳаммага ёқиб қолган саҳнасини ёдга солади.

Яқин вақтларга қадар Эрон телевидениесининг “Пойтахт” телесериали давлат сиёсатини, жумладан, Теҳроннинг Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлагани учун мақталиб келаётган эди. Бу сериал одатда эрмак ахтариб, сунъий йўлдош орқали узатилаётган телеканалларни томоша қиладиганларни ҳам жалб этаётган эди.

Бироқ Эроннинг қаттиқ сиёсат тарафдорлари яқинда “Пойтахт” телесериали муаллифларини мамлакат душманлари таъсирига тушиб, ахлоқсиз саҳналарни суратга олганликда айблади. Танқидчилар фикрича, ҳозирги теократик ҳокимият тақиқлаётган ўша саҳналар инқилобдан олдинги - шоҳ ҳокимияти давридаги машҳур томошаларга ўхшаб кетади.

Танқиддан сўнг давлат назоратидаги телевидение раҳбари Абдулали Али Асгарий шубҳали саҳна ортида “хато ёки совуққонлик” ва ёки номсиз душманнинг “махфий амалиёти” бор-йўқлигини текшириб, аниқлашни буюрди.

“Бундан хатоларга йўл қўймаслик учун зарур чоралар кўрилиши кутилмоқда”, деди Асгарий ўринбосарига ёзган ва Эрон ахборот воситалари иқтибос келтирган хатида. Хатда “қоидабузарлар”га қарши чоралар кўрилишига ваъда берилган.

Сўнгги 10 йилга яқин вақтдан бери 6 та мавсуми томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган комедия серияларида мамлакат шимолидаги шаҳарчадан пойтахт Эронга кўчиб келган оила ҳақида ҳикоя қилинади.

Бу сериал қаттиқ цензура қилинадиган давлат телеканалида тасвирга олинган. Сериални қаттиқ сиёсат тарафдорлари ва Ислом инқилоби соқчилари корпусига (ИИСК) алоқаси бўлган Owj Media компанияси назорат қилади.

“Пойтахт-6” телесериалининг яқинда эфирга узатилган сўнгги эпизодида келин-куёв Эрон шимолидаги Мозандарон вилояти йўлларида мотоцикл ҳайдайди.

Ўша саҳна 1969 йилги Ислом инқилобидан олдин тайёрланган кўплаб кўрсатувлар, жумладан, 1975 йили экранларга чиққан “Ҳамсафар” романтик драмасини ёдга солади. Унда мамлакатнинг жуда кўплаб машҳур кишилари: эстрада хонандаси Гугуш ва актёр Беҳруз Вусуқий роль ўйнаган эди. Айни дамда иккови ҳам қувғинда яшайди.

“Ҳамсафар”даги ўша машҳур кадрда Гугуш билан Вусуқий шимолга саёҳат қилгандан сўнг Теҳронга мотоциклда қайтаётгани тасвирланган.

Fararu.ir сайтининг яқиндаги хабарида айтилишича, танқидчилар наздида, бундай ўхшашликни “кечириб бўлмайди”.

Қудратли ИИСКга тегишли ахборот воситаларида ҳам танқидий фикрлар билдирилди.

ИИСКга алоқадор “Жавон” радиоси вебсайтида ёзилишича, “Ҳамсафар” фильми жума куни тушдан сўнг Лондонда жойлашган “Маното” телеканали орқали намойиш этилган. Ўша куни кечқурун давлат телевидениесининг биринчи канали “Пойтахт” телесериалини ва (инқилобдан олдин хит бўлган) “Америка мамлакати”ни кўрсатган.

‒ Қандай қилиб аксилинқилобий телеканал давлат телевидениеси билан ишини бу қадар мувофиқлаштириши мумкин? – дея савол беради “Жавон” ходими.

Бошқалар “Пойтахт” сериалини эр-хотин тўшагини кўрсатгани учун танқид қилди.

Эрон оммавий ахборот воситалари Яқин Шарқда коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакатида сўнгги пайтларда “Пойтахт” юзасидан рўй берган баҳслар сабаб телесериалнинг келгуси эпизодлари тасвирга олиниб, эфирга узатилиши ортга сурилиши мумкинлигини ёзмоқда.

XS
SM
MD
LG