Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:27

Эрон журналистлари учоқ ҳалокати ҳақидаги ёлғонлар қурбонига айланди


Эрон. Тележурналистлар самолёт қулаган жойдан репортаж суратга олмоқда.
Эрон. Тележурналистлар самолёт қулаган жойдан репортаж суратга олмоқда.

“Чегара билмас мухбирлар” (Reporters Without Borders) ташкилоти Эронда ўтган ойда мамлакат армияси хатоси билан йўловчи учоқ уриб туширилиши ортидан ўнлаб журналист сўроқлар, таҳдидлар, тинтувлар қурбони бўлаётгани ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпишга мажбур бўлаётганини хабар қилди.

Ташкилот 6 февраль куни эълон қилган билдирувда қайд этилишича, камида 21 нафар журналистни Эрон Ислом инқилоби муҳофазаси корпуси ҳамда Разведка вазирлиги сўроқ қилган.

Билдирувга бу журналистлар 8 январь куни содир бўлган ҳалокат ортидан ҳукумат ёлғонларини тарқатишга мажбур бўлишгани юзасидан ғазабларини изҳор қилгани айтилади.

Ризо Мўиний
Ризо Мўиний

“Чегара билмас мухбирлар” гуруҳининг Эрон бўлими етакчиси Ризо Мойний бу журналистларни “ҳукумат ёлғонларининг қурбонлари”, дея таърифлади.

- Эронда матбуот эркинлигининг чекланиши ёлғонлар ҳамда инсон ҳуқуқларининг жиддий тарзда ва қайта-қайта бузилишининг машруъланишувига олиб келаётганидан бутун дунё хабар топмоқда, — деди Мўиний.

“Украина халқаро ҳаво йўллари” авиаширкатининг Теҳрон-Киев йўналишидаги PS752 рейси билан 8 январь куни Теҳрон аэропортидан парвоз қилган самолёт кўп ўтмай Эрон ҳарбийлари отган ракета туфайли қулаб тушган эди.

Бошида Эрон расмийлари учоқни ракета уриб туширганини рад этишди. 11 январь куни эса Эрон армияси учоқ “ғайриихтиёрий” равишда уриб туширилганини тан олди.

Расмийлар учоқ ҳарбийлар хатоси билан уриб туширилганини тан олганидан кейин Эрон бўйлаб норозилик намойишлари бошланди.

80 нафар эронлик журналист эса ҳукумат ёлғонини тарқатишга кўмаклашганларидан афсусда эканликлари изҳор қилинган қўшма баёнот эълон қилди.

“Барча газеталар давлат телевидениеси ва радиоси билан мустақил тергов бўлмагани учун ушбу улкан ёлғонни тарқатишди ва ҳақиқат фош бўлганидан кейин, ғазаб ва нафратга йўлиқишди”, дейилади журналистлар билдирувида.

Журналистлар билдирув эълон қилиши ортидан разведка ходимлари улардан кўпчилигининг уйи ва ишхонасини тинтув қилиб, компьютер, телефон, китоб, ҳужжат ва қўлёзмаларни мусодара қилган.

Журналистлар қўлга олингани йўқ, лекин уларга ижтимоий тармоқларда эҳтиёткорлик билан фикр изҳор қилиш тавсия қилинган. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг хабар қилишича, айрим журналистлар Facebook, Twitter ва Instagram тармоқларидаги аккаунтларини ўчиришга ёки ушбу платформаларда ёзишни тўхтатишга мажбур бўлган.

“Чегара билмас мухбирлар” билдирувида ҳукумат ёлғони туфайли бошланган намойишлар ортидан “матбуотга босимни кучайтириб, ҳукумат чизиғидан чиқувчи ҳар қандай публикацияни ман қилаётгани” айтилади.

XS
SM
MD
LG