Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:44

Эски паспорт муддати яна 1 йилга узайтирилиши мумкин. Ҳукумат қарори кутилмоқда.


Самарқандда паспорт олиш учун навбат
Самарқандда паспорт олиш учун навбат

Ички ишлар вазирлигидаги манбага кўра, Ўзбекистонда эски (нобиометрик) паспортларнинг амал қилиш муддатини камида яна бир йилга узайтириш режаланмоқда. Муддатни узайтиришни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилинган ва ҳозирда бу борадаги қарор кутилаяпти. Эски паспортларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб тугаши керак эди.

Муддатни камида 1 йилга узайтириш режаси

Ҳозир ҳукумат қарори кутилаяпти. 1 июлгача эълон қилинади. Эски паспортлар муддати камида яна бир йилгача узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозимларидан бири Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда айтишича, вазирлик эски паспорт муддатини узайтиришни сўраб ҳукуматга мурожаат қилган ва ҳукуматнинг бу борадаги қарори 1 июлгача эълон қилиниши кутилмоқда.

“Вазирлик тегишли ташкилотлар билан биргаликда эски паспорт муддатини узайтиришни сўраб, ҳукуматга мурожаат қилган. Ҳозир ҳукумат қарори кутилаяпти. 1 июлгача эълон қилинади. Эски паспортлар муддати камида яна бир йилгача узайтирилиши мумкин”, деди ИИВ мулозими.

ИИВ расмийлари паспорт узайтирилиши борасида Озодликка расмий изоҳ бермади.

ИИВ мулозимининг қўшимча қилишича, паспорт муддатини узайтириш режаси ҳозирча матбуотдан сир сақланмоқда.


Жарима ҳақидаги эълон ва турнақатор навбатлар

“Агар бу ҳақда эълон қилинса, яна одамлар бемалоллашиб қолади. Паспорт столлардаги турнақатор навбатлар бир кунда йўқолади. Одамларимиз ҳар бир ишни охирги кунга тақаб қилишни яхши кўришади. 2011 йилдан буён паспорт алмаштирилаяпти. Лекин охирги 2-3 ой ҳамма паспорт алмаштириш учун ёпирилиб келишди” дейди вазирлик мулозими.

Жорий йил апрелида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси нобиометрик паспортларни алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлда тугаши ва бу муддат ичида эски паспортини янги биометрик паспортга алмаштирмаганлар уч минимал ойлик миқдоригача жаримага тортилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ушбу эълондан сўнг мамлакатнинг барча ҳудудларидаги паспорт бўлимлари олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлди.

Барибир тўлай олмаганидан кейин штраф қўйишни нима кераги бор.

“Одамларни биттагина штраф билан қўрқитиш мумкин экан. Шу пайтгача бемалол юрган одамлар, штрафни эшитгач, паспорт столларга ёпирилиб келишди. Ҳозир паспорти алмаштирилмаганлар сони жами 10 фоизча қолган. Бу кичкина рақам, лекин 1 июлдан бошлаб штраф қилиш бошланса, одамларнинг штрафни тўлашга қурби етмайди. Барибир тўлай олмаганидан кейин штраф қўйишни нима кераги бор. Шулар инобатга олинган. Бошида 3 барабар эди штраф, уни депутатлар ёрдамида ярим баробаргача туширишди. Ҳозир муддатнинг узайтирилишига фақат паспорт столлар ёки персоналлаштириш марказининг улгурмаслиги жиддий сабаб эмас. Бу ерда одамларнинг молиявий имконияти ҳам ҳисобга олинаяпти”, деди ИИВ мулозими Озодлик билан 25 июнь кунги суҳбатда.

Эски паспорт муддати тугаяпти¸ паспорт столларида ур-йиқит
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

Аҳолига паспортни алмаштириш учун қўшимча имконият бериш масадида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари 26 майдан бошлаб, ҳар куни (якшанба ҳам) тонги соат 9да эмас, балки 8 да иш бошлашни йўлга қўйди.

Шунга қарамай айрим вилоятларда паспорт столи олдида навбатлар ниҳоятда кўплиги сабабли айримлар 1 июлгача ҳам паспортини алмаштиришга улгурмаслиги мумкин.

Паспорт столлардан олинган маълумотларга кўра, паспорт алмаштириш учун ариза топширганлар сони кескин ошгани сабаб паспортни тайёрлаш муддати ҳам узайган.

Паспорт алмаштириш учун яна уч ой кутиш керак экан. Буни қандай тушиниш мумкин?

Одатда 10 иш кунида берилиши керак бўлган паспорт аксар вилоятларда, жумладан, Наманган паспорт столларида ойлаб кутилмоқда.

Наманган шаҳридаги паспорт бўлимидаги навбат. Сурат 23 июнь куни олинган.
Наманган шаҳридаги паспорт бўлимидаги навбат. Сурат 23 июнь куни олинган.

“Наманган шаҳри паспорт столида одамлар сарсон, паспорт алмаштириш учун яна уч ой кутиш керак экан. Буни қандай тушиниш мумкин? Паспорт алмаштириш учун тўлов қилишингиз керак. Тўлов қилиш учун паспорт столи счет номер беради, буни бир кун кутасиз. Тўлов қилиш учун ҳам камида 4-5 соат кутасиз. Кейин ариза бланка олиш учун ярим кун кутасиз. Ҳамма тўлов ва аризани тўғрилаб олиб кирсангиз, «уч ойдан сўнг келасиз» дейди. 2018 йил 1 июлда эски паспортларнинг амал қилиш муддати тугайди, деб элон қилинган, лекин янги биометрик паспортни олиш учун 2018 йил сентябрь ойида борарканмиз. Ўшанда эски паспортни топшириб, янгисини алмашиш учун суратга тушгани навбат келар экан", дейди наманганлик муштарий исмини очиқламаслик шарти билан.

​Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2015 йил 6 февраль куни эълон қилган қарорга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ўзбекистонликларнинг эски (нобиометрик) турдаги паспорти муддати тугайди.

Ўзбекистонда 2011 йилнинг январидан бошланган биометрик паспортга ўтиш жараёни 2015 йилнинг декабрига қадар тўла якунланиши кўзда тутилган эди.

Дастлаб эски русумдаги паспортларнинг 2015 йил 31 декабригача амалда бўлиши эълон қилинган.

Кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси эски паспортларнинг мамлакат ичидаги амал қилиш муддатини 2018 йил 1 июлигача узайтирди.

Лекин хорижда эски паспорт билан юрган Ўзбекистон фуқароси амал қилиш муддати тугамаган бўлса, ундан ватанига қайтиш учун учинчи мамлакатлар ҳудуди орқали транзит ўтишлари учун бир марталик ҳужжат сифатида фойдаланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG