Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Суварак можароси билан танилган "Оқтепа лаваш" овқатидан 41 одам заҳарланди (ВИДЕО)


Ўтган йили "Оқ тепа Лаваш"да 4 метрлик лаваш тайёрланган эди.
Ўтган йили "Оқ тепа Лаваш"да 4 метрлик лаваш тайёрланган эди.

Тошкент шаҳрида “Оқтепа лаваш” фаст-фуд тармоғида тайёрланган овқатдан қирқдан ортиқ одам заҳарланди. Мижозлар Олмазор туманида жойлашган "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвичдан заҳарланган, деб тахмин қилинмоқда.

"Оқтепа лаваш" оммавий заҳарланиш ҳолатини ўз зиммасига олган ва ички текширув ўтказаётганини маълум қилган. Воқеадан кейин тармоқ фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматидан Озодлик олган маълумотга кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан Озодлик олган маълумотга кўра, 7 июнь куни хўрандалар улар кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозонида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган.

Беморларга “Овқат токсикоинфекцияси”, “Ўткир ичак касаллиги” ва “Ўткир диарея” бирламчи ташхиси қўйилган.

Ўтган йил январ ойида "Оқтепа Лаваш" егуликлари устида сувараклар юргани видеоси Интернет тармоғида тарқалган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг 8 июнь куни Озодликка билдиришича, ҳозирга қадар 41 одам заҳарланган бўлиб, улардан 29 нафари Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига, 8 нафари 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига, 2 нафари 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига ва яна 2 нафари 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

- Вазирлик бу холатни назоратига олган. 41 тадан 10 га яқинига ҳозирга қадар уйига жавоб берилди, лекин улар доимий назоратимизда. Шифохонада даволанаётган беморларнинг ҳам аҳволи қониқарли, оғир беморлар йўқ. Ҳозир бизни вазифамиз беморларга ёрдам бериш, нима бўлганини аниқлаш ҳуқуқ тизимлари вазифасига киради, - деди Фурқат Санаев.

"Оқтепа лаваш" оммавий заҳарланиш ҳолатини ўз зиммасига олган ва ички текширув ўтказаётганини маълум қилди.

Бирламчи эпидемиологик текширув натижасига кўра, мижозлар Олмазор туманида жойлашган "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвичдан заҳарланган, деб тахмин қилинмоқда.

Айрим мижозлар буюртма асосида келтирилган таомни ўз хонадонида егани айтиляпти.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур оммавий заҳарланиш ҳолати Тошкент шаҳар прокурорининг алоҳида назоратига олинганини Озодликка маълум қилди.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, - дейилади Бош прокуратура билдирувида.

"Оқтепа лаваш" фаст-фуд тармоғи пойтахт Тошкент ва вилоятларда ўз шохобчаларини очган.

Суварак можароси

Ўтган йил январ ойида "Оқтепа лаваш" егуликлари устида сувараклар юргани видеоси Интернет тармоғида тарқалган эди.

Шундан сўнг тармоқ ходимлари мижозларидан оммавий кечирим сўраш акциясини ўтказган эди.

"Оқтепа лаваш" шохобчасидаги сувараклар билан боғлиқ видеолавҳа тармоқларда эълон қилингач кафе раҳбарияти ва ходимлари алоҳида видеолавҳа эълон қилиб, бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги учун барча чоралар кўрилишини билдирганлар ва бутун жамоатчиликдан жамоавий тарзда узр сўраган эдилар.

XS
SM
MD
LG