Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:57

ЎзТВда свет ўчиб қолди, эфирда 1 соатлик узилиш бўлди


Тошкент телеминораси.
Тошкент телеминораси.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг бутун мамлакат бўйлаб узатилувчи 12 та канали эфирида бир соатлик узилиш бўлди.

Томошабинлар 27 январь соат 17-00дан 18-00гача телевизор экранлари қоп-қора бўлиб турганини Озодликка айтишди.

Бир соат ўтиб эфир қайта тикланди. Бу вақтда экран остида: "Эфир узилиши учун узр сўраймиз" деб ёзилган ҳаракатдаги сатрлар намойиш этилди.

ЎзМТРК жойлашган Шайхонтоҳур тумани Электр тармоқлари корхонаси бўлими мутасаддиси 27 январь куни юз берган узилишда телевидениенинг ўз айби бўлганлигини тахмин қилди.

Сирдарёлик томошабиннинг Озодликка айтишича, 27 январь, кечки соат 5 ларда телевидение орқали "Янгиликлар" дастури эфирга узатилаётган вақтда телевизор экрани қоп-қора бўлиб қолган.

Телевизор экрани бир соат қоп-қора бўлиб турди.

"Телевизор экрани бир соат қоп-қора бўлиб турди. Телевизор бузилдими, деб ўйладик".

ЎзМТРК тизимида ишловчи ва исмини ошкор этмасликни сўраган техник ходимга кўра, эфирдаги узилиш свет ўчиб қолгани билан боғлиқ бўлган, автомат улаш ускунаси эса ишламай қолган:

"Электр таъминотида озгина муаммо бўлди. Свет ўчиб қолди. Муаммо бартараф этилгунча шунақа узилиш бўлди".

ЎзМТРК жойлашган Шайхонтоҳур тумани Электр тармоқлари корхонаси бўлими мутасаддиси 27 январь куни улар назоратидаги ҳудудда электр таъминотида узилиш бўлмаганини айтди.

ЎзТВдаги ҳолатдан хабаримиз бор. Лекин, сизга шуни айтишим мумкинки, бизда, аниқроғи, бизнинг назоратимиздаги ҳудудда ҳеч қанақа муаммо бўлмади.

"ЎзТВдаги ҳолатдан хабаримиз бор. Лекин, сизга шуни айтишим мумкинки, бизда, аниқроғи, бизнинг назоратимиздаги ҳудудда ҳеч қанақа муаммо бўлмади. ЎзТВдан ҳам мурожаат қабул қилмаганмиз. Биз томондан нормалний ишлаган. Энди подстанцияда юқори кучланишли кабелни охирги нуқтасигача бўлган жойга бизнинг идора жавоб берадиган бўлса, ичкарида трансформатордан кейин яна кабель ва автоматлар бор, ўзларида узилиш бўлган бўлиши мумкин", - деди Шайхонтоҳур тумани Электр тармоқлари корхонаси бўлими мутасаддиси.

Озодлик суҳбатлашган ЎзМТРКнинг яна бир ходимига кўра, телевидениенинг эфирга узатиш ускуналари эскириб қолган.

- Ҳозир ҳам 1980 йил ўрнатилган ускуналар ишлаб турибди. У пайтда фақат иккита телеканал бўлган, ҳозир 14 та телеканал бор. Орадан 40 йил ўтган бўлса ҳам ускуналар янгиланмади. Ускуналар нагрузкани кўтаролмаяпти, - дейди ЎзМТРК ходими.

Озодлик мухбири ЎзТВдаги эфир узилишлари юзасидан изоҳ олиш учун ЎзМТРК раҳбарияти билан боғланишга ҳаракат қилди.

Қабулхона телефон гўшагини кўтарган ходим раҳбарият ҳозирда йўқлиги сабаб, бу масала хусусида гапиролмаслигини айтди.

  • ЎзТВда свет ўчиб қолиши сабаб эфирда узилишлар биринчи марта бўлаётгани йўқ.
  • Ўтган йилнинг 27 ноябрида "Ўзбекистон 24" телеканалида сайловолди дебатлари жонли эфирга узатилаётган вақтда электр узилиши натижасида эфир беш дақиқага тўхтаб қолган ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам анча гап-сўз бўлган эди:
  • Ўзбекистонда электр ва газ таъминотидаги узилишлар йирик корхоналар фаолиятига таъсир қилмоқда.
  • Ўтган йил декабрида Ўзбекистондаги йирик корхона саналган "Фарғонаазот" газ йўқлиги сабаб тўхтаб қолгани ҳақида Озодлик берган эди.
  • Шу кунларда Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида газ тақчиллиги кузатилмоқда.
  • Ноябрь ойида газ ва электр муаммоси сабаб мамлакатнинг Фарғона, Андижон, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида бир қанча норозилик акциялари ўтказилган эди.
XS
SM
MD
LG