Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:32

Самарқандда бедарак йўқолган 15 ёшли қиз қидирилмоқда


Гулҳаё Мардонова 19 июн куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Гулҳаё Мардонова 19 июн куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Қайирма қишлоғида яшовчи 15 ёшли Гулҳаё Мардонова исмли қиз қидирилмоқда.

Отаси Алишер Мардоновнинг 6 июл куни Озодликка айтишича, Гулҳаё 19 июн куни уйидан чиқиб кетганича, бедарак йўқолган.

"Шу куни эрталаб Самарқанд шаҳрига кетган. Лицейга ҳужжат топширгани кетган. Мана икки ҳафтадан ошди дом-дарак йўқ,", - дейди Мардонов.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси қиз қидирилаётганини билдирди.

Қизни кўрган-билганлар 998662331111 рақамига қўнғироқ қилиши сўралган ИИБ хабарида.

Қизнинг белгилари: бўйи 160-165 см, қомати ўрта, сочи узун, оч жигар рангда, кўзлари қора. Эгнида яшил кофта бўлган.

Қизнинг отаси Алишер Мардонов қизининг йўқолиши тафсилотларини Озодликка сўзлаб берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG