Россия президенти Владимир Путин Марказий Осиёда интеграция жараёнларни ривожлантириш учун қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевга минатдорчилик билдирди.
Ўзбекистоннинг Россияга моил давлатларни бирлаштирган ташкилотга аъзо бўлиб киришини, Путин интеграция жараёнидаги жиддий босқич деб таърифлади.
В.Путин: “ЕврАзЭС ташкилоти доирасида биз ушбу ташкилотга Ўзбекистонни қабул қилиш қарорини қабул қилдик. Бу – давлатларимизнинг янада яқинлашуви йулидаги салмоқли ва жиддий қадамдир”.
Россия учун бутун минтақада ўз манфаатларини илгари суриш ЕврАзЭс каби ташкилотларсиз ҳам қийин кечмаётир.
Марказий Осиё давлатларининг ўзаро яқинлашуви эса, Россия учун нақадар кераклиги савол остида.
Аммо ўзига қўшни давлатларга ҳаддан зиёд боғлиқ Қирғизистон ва Тожикистон учун ЕврАзЭС ташкилоти ва бу ташкилот доирасида давлатлар олаётган мажбуриятлар муаммоларни ҳал қилишнинг чекланган воситалардан биридир.
Марказий Осиё минтақасида мамлакатларнинг яқинлашувидаги асоий тўсиқ саналган Ўзбекистоннинг мажбуран бўлса ҳам, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо бўлиб кириши, Ўзбекистонга боғлиқ давлатларда турли умидларни пайдо қилиши табиий хол.
Тожикистон чегарани қўриқлаш қўмитасининг раиси Саидамир Зуҳуров Тожикистоннинг Ўзбекистон билан энг асосий чегара муаммосининг ҳал этилишига умид билдирди.
Зуҳуров: “Аввалам бор виза тартибининг енгиллашишига умид қиляпман. Халқларимиз орасидаги борди-келди эркинроқ бўлади деб умид билдираман. Бундан оддий одамлар кўпроқ манфаат кўрарди. Хозир тўй, дафн маросимларга бориш учун фуқароларимиз Ўзбекистон визасини ойлаб кутишади. Бу масаланинг ҳал этилиши оддий халқ учун ҳақиқий тухфа бўлар эди.”
Афтидан, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий ташкилоти доирасида виза тартибини енгиллаштириш борасида имзолаши кутилаётган хужжатлар, Ўзбекистон рахбариятини фуқароларнинг чегарадан ўтишларига осонлик киритишга мажбурлайдигандек.
Аммо, Тожикистон билан чегараларини зўр бериб қўриқлаётган расмий Тошкент, амалда Тожикистон билан чегараларини миналардан тозалашни бошламади.
2005 йилда чегарага қўйилган миналардан 17 киши нобуд бўлди. Бундан кўп одам яраланди.
Айни пайтда ҳар қандай йуналишда Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтадиган Тожикистон фуқароларидан транзит визалари талаб этилади.
Президент Каримов Марказий Осиёда ягона иқтисодий ҳудуд барпо этиш ташаббуси билан шахсан ўзи чиққан даврда ҳам, бир вақтнинг ўзида қўшни давлатлар билан виза тартибини янада кучайтиришнинг уддасидан чиқа олган эди.
Андижон воқеаларидан азият чекканлар, Ғарб давлатларида сиёсий бошпана олишаётган вақтда, Президент Каримов Ғарб танқидлари-ю, эҳтимолий рангли инқилоблардан ЕврАзЭС ташкилотида сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгандек. Жаноб Каримов хафта бошида Санкт Петербургда бўлиб ўтган ЕврАзЭСга аъзо давлат ташкилоти мажлисида ўзи учун ғайри оддий тарзда қисқа нутқ сўзлади. Ўзбекистоннинг ташкилот доирасида интеграциянинг кучайтириш мажбуриятлари борасида ҳам гап бормади.
Тожикистонлик тахлилчи Марат Мамадашоев ЕврАзЭС ташкилоти Ўзбекистонни бундай харакатларга ундаши мумкинлигига шубҳа билан қарайди.
Мамадашоев: “Бу ташкилотни ҳаётга тадбиқ этилмаган қарорлар буйича рекордлар китобига киритиш мумкин. Бу ташкилот қоғоздагина амал қилади. Шахсан мен Каримовнинг бу ташкилот доирасида визаларни бекор қилишига ишонмайман”.
Президент Каримов Марказий Осиё раҳбарлари орасида ўзининг энг қатъий сиёсати билан ажралиб туради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ вакили, тахлилчи Алишер Таксановнинг фикрича, Ўзбекистон томони ЕврАзЭс ташкилотига мажбур бўлганидан киргани, унинг ташкилот доирасида имкони борича камроқ мажбуриятларни олишга ҳаракат қилишини тақозо этади. Унинг фикрича, Ўзбекистон рахбарини сиёсий ирода талаб этиладиган қарорларни қабул қилиши Москванинг аралашуви билангина ҳал этилиши мумкин.
Таксанов: “Ўнлаб, юзлаб хужжатларга имзо қўйилиши мумкин. Аммо бу хужжатларнинг ундан бири хам амалий кучга кирмайди. Ўзбекистон энди Москва ўрнатган қоидалар асосида уйнайди. Яъни, Ўзбекистон қарор қабул қилишда энди расмий мажбуриятларга эмас, кўпроқ Путиндан келадиган шахсий илтимосларга таянади. Агар Марказий Осиё рахбарларидан бирига Каримовдан бирор ҳаракат лозим бўлса, дардини Путинга айтаверсин”, - дейди тахлилчи Алишер Таксанов.
Марказий Осиё доирасидаги иқтисодий интеграциянинг самараси ва давлатларни яқинлаштириш зарурати ҳақида уларнинг 15 аввал мустақил давлатларга айланиб кетганидан буён гапирилади. ЕврАзЭС ташкилоти айни вазифани амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган навбатдаги ташкилотлардан биридир.