Шу орада Европа Иттифоқи комиссияси тузилманинг энергетика борасидаги сиёсатини ҳар томонлама қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларини тақдим этди.
Инқироз ўртадан кетгандай бўлса ҳам унинг оқибатларидан бири ЕИнинг Россияга нисбатан ишончи пасайгани бўлди.
Сўнгги бир неча кун ичида ЕИга аъзо давлатлар ўзларининг четдан олинадиган энергетик захираларига ҳаддан зиёд қарамлиги муаммосининг ўзлари ҳал қила оладиган муаммо эканини англай бошлади.
7-8 январь кунлари Россиядан Беларус орқали Европага нефть узатиладиган “Дружба” қувури ёпилиши ЕИ расмийларини фалаж қилди. Еврокомиссия раҳбари Хосе Мануэл Баррозу Россия ва Беларусни тарқид қилиб, нефть таъминоти тўхтатилишини “номақбул ҳолат”, деб атади.
“Энергия захиралари таъминотчиси ёки транзит давлатнинг истеъмолчи билан бемаслаҳат энергия таъминотини узиб қўйиши номақбулдир. Бу эса уларга бўлган ишонч муаммосини келтириб чиқаради”, - деди Баррозу.
Германия канцлери Ангела Меркел эса “совуқ уруш” энг авжига чиққан вақтда ҳам собиқ СССР ишончлироқ нефть таъминотчиси бўлганини билдирди.
ЕИнинг амалдаги раиси бўлмиш Германия бу инқирозга қадар ЕИ доирасида Россиянинг энг ашаддий ҳимоячиларидан бири саналарди.
Расмий Париж нуқтаи назарини акс эттирувчи “Ле Монд” газетаси президент Владимир Путин танқид остига олинган “Россиянинг шантажи” сарлавҳали мақолани чоп этди.
Хосе Мануэл Баррозу эса ЕИ давлатларига келажакда бундай ҳолат юзага келишининг олдини олувчи чораларни ваъда қилди.
11 январь куни ЕИ давлатлари расмийлари Брюсселда учрашиб, Россиядан олинадиган нефть таъминоти узилган тақдирда қандай чоралар кўриш мумкинлиги тўғрисида фикр алмашди.
Хосе Мануэл Баррозу келажакда бундай муаммо яна юзага келса, бир ёқадан бош чиқариб чора кўришни таклиф этди.
ЕИ ҳисоб-китобига кўра, бугунга кунда тузилма давлатлари 50 фоиз энергетик захираларни четдан олади. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 65 фоизгача кўтарилади.
Брюсселдаги йиғилишда ЕИ ўз энергетик захиралари таъминотини диверсификация қилиш, кўпроқ атом электр станцияларни барпо этиш дастурларини жонлантириш лозимлиги тўғрисидаги фикрлар ўртага ташланди.
Аммо Россиядан келадиган нефть таъминотини барқарорлаштиришдан кўра яхшироқ қарор топилмаётганга ўхшайди.
ЕИнинг энергетика масалалари коммисари Андрис Пиебалгс Россия ва Беларус келажакда бир-бири билан яхши ҳамкорлик қилиш йўлларини топишига умид билдирди.
“Умид қиламизки, Россия ва Беларус ўртасидаги музокаралар узоқ муддатли ва барқарор нефть транзитини йўлга қўйиш ечимини топиш билан якун топади. Шундай бўлсагина, бу нефть таъминоти хавфсизлигининг энг яхши кафолати бўлади”, – деди ЕИ расмийси.