Ўз қарорини МСК М.Касьянов номзоди учун тўпланган имзолар орасида қонуний кучга эга бўлмаган имзоларнинг кўплиги билан изоҳлади.
“Номзод М.Касьянов томонидан тақдим этилган имзоларнинг 13,38 фоизи, яъни 80 минг 261 имзонинг ҳақиқий эмаслиги ва қонуний кучга эга эмаслиги аниқланган”,– деди Москвадаги матбуот анжуманида МСК вакиласи Эльвира Ермакова.
Қонун бўйича президентликка номзод рўйхатдан ўтиш учун икки миллион сайловчининг имзосини тўплаши керак. Қонуний кучга эга бўлмаган имзолар сони 5 фоиздан ошмаслиги шарт.
МСК эълонидан сўнг М.Касьянов ўз тарафдорларини “лўттибозликка” айлантирилган президент сайловини бойкот қилишга чақирди.
Россия прокуратураси эса М.Касьянов номзоди учун тўпланган имзоларнинг сохталаштирилгани юзасидан терговни бошлаб юборди.
2000-2004 йилларда Россия бош вазири бўлган М.Касьянов бугунга келиб президент Владимир Путин сиёсатининг ашаддий танқидчиси ҳисобланади. Бироқ, афтидан, президент сайловида унинг ғалаба қозониши барибир эҳтимолдан йироқ эди. Зеро, сўров натижаларига кўра, М.Касьяновни сайловчиларнинг атиги бир фоизи қўллаб-қувватлаши мумкин эди.
МСК қарори В.Путин томонидан танланган Дмитрий Медведевнинг президент этиб сайланишига йўл очиб беради. Д.Медведев айни пайтда бош вазирнинг биринчи ўринбосари, шунингдек, “Газпром” ширкати раҳбаридир.
Шундай қилиб, 2 март куни ўтказиладиган сайловда аввал кутилганидек Д.Медведевдан ташқари яна уч номзод - коммунистлар етакчиси Геннадий Зюганов, Либерал демократик партия раҳбари Владимир Жириновский ва Демократик партия етакчиси Андрей Богданов иштирок этади.
Сўров натижаларига кўра, бу номзодларнинг бирортаси ҳам сайлов давомида Д.Медведевга жиддий рақиблик қила олмайди.
Шанба куни комунистлар етакчиси Г.Зюганов Кремлни адолатли сайлов жараёнини таъминлашга чақирди ва Д.Медведевнинг телеэфирда камроқ кўрсатилишини талаб қилди.
“Биз расман Медведевдан теледебатларда иштирок этишини сўрадик. Фикримизча, очиқ тортишувларсиз ҳаққоний сайлов ўтказиш имконсиз. Биз, шунингдек, фуқароларнинг адолатли сайловга ҳаққини талаб қилиб, сайлов варақаларининг ўғирланиши, нарх-навонинг кўтарилиши ва коммунал бошбошдоқликка қарши намойиш ўтказамиз”, – деди Г.Зюганов.
Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров либерал мухолифатчи сифатида сайловга қарши чиқишини айтди. Декабрь ойида мухолифатнинг бошқа бир етакчиси Борис Немцов сайловда қатнашмаслигини эълон қилганди.
Айни пайтда Ғарб давлатлари В.Путиннинг Россиядаги давлат бошқарувини бутунлай ўз қўлига олгани борасида хавотир билдирмоқда. ЕХҲТ Россияда декабрь ойида ўтказилган парламент сайловини бойкот қилганди.
Президент В.Путин кетма-кет учинчи муддатга президентликка сайланишга ҳақли эмас, бироқ Д.Медведев ғалабасидан сўнг у ўзининг бош вазир лавозимини эгаллаш ниятида эканини ошкор қилди.
Таҳлилчилар Д.Медведевнинг 4 йиллик президентлик ваколатлари тугагач, В.Путин яна президентликка даъвогар бўлишини башорат қилмоқда.